Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

"ПСЖ" устози янги трансферлар ҳақидаги саволга жавоб берди

Баҳо:
+ | -

"ПСЖ" бош мураббийи Кристоф Галтье жамоанинг қишки трансфер ойнасида янги футболчиларни қўлга киритишга уринишлари ҳақидаги маълумотларга изоҳ берди.

"Клуб камида битта футболчини олиб келиш устида ишламоқда. Бизда молиявий фэйр-плей билан боғлиқ жиддий чекловлар мавжуд. Биз таркибни кучайтирмоқчимиз, лекин шундай бўладими ёки йўқми, билмайман.

Юқорида айтиб ўтганимдек, ҳужум чизиғида бир ўйинчини йўқотганимиз сабабли, бу йўқотишнинг ўрнини янги ҳужумкор ўйинчи сотиб олиш орқали қопламоқчи эдик. Келинг, нима олишимизни кўриб чиқайлик. Эҳтимол, биз ҳеч кимни сотиб олмасмиз. Трансферлар билан клуб президенти ва Луиш Кампуш шуғулланади, мен ўйинларга тайёргарлик кўриш билан бандман", - деди Галтье RMC Sport билан суҳбатда.

"ПСЖ" ярим ҳимоячи Пабло Сарабиани "Вулверхэмптон"га сотиб юборди ва унинг ўрнига "Зенит" ва "Лион" ҳужумчилари Малком ва Райан Шеркининг вариантларини кўриб чиқмоқда. Бундан ташқари, парижликлар қишки трансфер ойнасида “Интер” ҳимоячиси Милан Шкриньярнинг трансфери устида ишламоқда.

Киритилди: 12:31, 30.01.2023.
Ўқилди: 979 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [9290]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3897]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [3763]

«Реал» Жозе Моуриньо даври учун янги трансфер стратегиясини белгилади [2545]

Эдер Милитао: «Муаммоларим ва ЖЧ-2026 дан маҳрум бўлганимда Хаби Алонсо айбдор» [2250]

Гвардиоланинг «Барселона»га қайтиш шарти маълум қилинди [2026]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий жамоаси футболчилари машғулотда жисмоний жиҳатдан қийналаётганини маълум қилди [1669]

«Йўқ, йўқ, йўқ…»: Хаби Алонсо «Реал» ҳақида гапиришни истамади [1589]

Бугун қуръа! Ўзбекистон U17 терма жамоаси ЖЧ қуръасида 2-саватдан ўрин олди [1554]

Жозе Моуриньо «Реал»дан «Спортинг» ярим ҳимоячисини сотиб олишни сўради [1476]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик