«Ливерпуль» бош мураббийи Юрген Клопп раҳбариятдан «Челси» ярим ҳимоячиси Нголо Кантени сотиб олишни сўради, деб хабар беради El Nacional.
Манбага кўра, Клопп Канте жаҳон даражасидаги ярим ҳимоячи эканлигини ҳисобга олган ҳолда «Ливерпул»га яхши резерв бўлади, деб ўйламоқда. У Кантенинг ёзда эркин агент сифатида жамоасига қўшилишини истамоқда.
Канте «Челси»да 2016 йилдан буён ўйнаб келмоқда. 31 ёшли камерунлик футболчининг шартномаси 2023 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади. Transfermarkt портали футболчининг нархини 30 миллион еврога баҳоламоқда.
Канте инглиз клуби сафида жами 262 та ўйин ўтказиб, 13 та гол ва 15 та голли узатмани амалга оширган.