Кириш Регистрация
03/04 18:00 Хоразм 2-1 Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор 2-1 Машъал
03/04 20:15 Насаф 1-0 Андижон
04/04 00:00 Райо Вальекано 1-0 Эльче
04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 17:00 Реал Сосьедад - Леванте
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи
04/04 18:00 Сассуоло - Кальяри
04/04 19:15 Сурхон - Бухоро
04/04 19:15 Мальорка - Реал Мадрид
04/04 21:00 Верона - Фиорентина
04/04 21:30 Бетис - Эспаньол
04/04 23:45 Лацио - Парма
05/04 00:00 Атлетико - Барселона
05/04 17:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
05/04 18:00 Кремонезе - Болонья
05/04 19:15 Валенсия - Сельта
05/04 21:00 Пиза - Торино
05/04 21:30 Реал Овьедо - Севилья
05/04 23:45 Интер - Рома
06/04 00:00 Алавес - Осасуна

"Андижон" ўз сафига Тожикистон терма жамоаси сардорини қўшиб олди

Баҳо:
+ | -

“Андижон” клубининг Анталияда давом этаётган йиғинига янги футболчилар қўшилишда давом этяпти. Жамоа сафини тўлдирган навбатдаги янги футболчи – тожикистонлик тажрибали ўйинчи Ахтам Назаров.

Клуб вакиллари Анталия аэропортида футболчини кутиб олдилар ва “Asteria Kremlin Palace” меҳмонхонасида “Андижон” бош директори Улуғбек Мирзаев бошчилигидаги раҳбарият футболчи билан бир пиёла чой устида суҳбатлашдилар.

Қанот ҳимоячиси Ахтам Назаров Тожикистон миллий терма жамоасининг сардори ва етакчиси саналади. 2012 йилдан буён мамлакатнинг бош жамоаси учун ўйнаб келмоқда. Ҳозирга қадар терма жамоа либосида 60 га яқин учрашувларда майдонга тушиб, 5 та гол урган.

Шунингдек, Назаров Тожикистоннинг биринчи рақамли клуби – “Истиқлол” сафида узоқ йиллардан бери тўп суриб келган. Табиийки, фаолияти давомида бир қанча совринларни қўлга киритган.

Тез орада футболчи билан шартнома имзоланади.

“Андижон” матбуот хизмати.

Манба: https://t.me/andijonpfc
Киритилди: 23:36, 30.01.2023.
Ўқилди: 1262 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик