Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Маҳмуд Муродовнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили аниқ бўлди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистонлик яккакурашчи Маҳмуд Муродов (25-8) UFC’даги олтинчи жангини 2023 йилнинг 11 мартида ўтказади.

Бу ҳақида спортчининг ўзи Instagram саҳифасида маълум қилди. Муродов Лас-Вегасда ташкил этилаётган UFC Fight Night мусобақаси доирасида асли доғистонлик бўлган Германия вакили Абусуфён “Абус” Магомедовга қарши октагонга кўтарилади.

Мазкур икки жангчи аслида 2022 йил 3-сентябр куни Парижда жанг қилиши керак эди, бироқ ҳужжатлар масаласи туфайли жанг бекор қилинганди.

Эслатиб ўтамиз, Муродов охирги жангини 22 октябрь куни UFC 280 мусобақасида Бразилия вакили Кайо Борральога қарши жанг қилиб, мағлуб бўлганди.

Маълумот учун, Муродов UFC’даги дебют жангида италиялик Алессио ди Кирикони очколар ҳисобига кўра, иккинчи жангида Тревор Смитни учинчи раундда нокаут эвазига мағлубиятга учратган. Учинчи жангида Маҳмуд Эндю Санчесни нокаутга учратганди. Тўртинчи жангда эса Жералд Миршертга имкониятни бой берганди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 14:40, 31.01.2023.
Ўқилди: 3569 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [8393]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3639]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3593]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [3315]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2624]

«Реал» Жозе Моуриньо даври учун янги трансфер стратегиясини белгилади [1969]

Эдер Милитао: «Муаммоларим ва ЖЧ-2026 дан маҳрум бўлганимда Хаби Алонсо айбдор» [1708]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий жамоаси футболчилари машғулотда жисмоний жиҳатдан қийналаётганини маълум қилди [1462]

«Йўқ, йўқ, йўқ…»: Хаби Алонсо «Реал» ҳақида гапиришни истамади [1419]

Бугун қуръа! Ўзбекистон U17 терма жамоаси ЖЧ қуръасида 2-саватдан ўрин олди [1386]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик