Кириш Регистрация
19/02 01:00 Олимпиакос 0-2 Байер
19/02 01:00 Брюгге 3-3 Атлетико
19/02 01:00 Буде-Глимт 3-1 Интер

Салихамиджич Канселу трансфери ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

"Бавария" спорт директори Ҳасан Салихамиджич "Манчестер Сити" ҳимоячиси Жоау Канселони ижарага олгани ҳақида фикр билдирди.

“Жоао Канселу энди “Бавария”да ўйнашидан жуда хурсандмиз. Энди биз уни ижарага олдик, ёзда эса у билан доимий шартнома имзолаш имконига эгамиз. Жоау - биз бир мунча вақт ўйлаб юрган футболчи, биз унинг фазилатларини жуда қадрлаймиз. У ўзининг ҳужумкор ўйин услуби билан бизнинг тизимимизга оптимал тарзда мос тушади ва унинг менталитети ва тажрибаси жамоамизга жуда мос тушади. Ишончим комилки, Жоау яқин ҳафталар ва ойларда бизга ёрдам беради", - дея Салихамиджич сўзларидан иқтибос келтирган клуби матбуот хизмати.

Бугун, 31 январь куни "Бавария" Канселуни ижарага олганини эълон қилди. 28 ёшли португалиялик билан шартнома муддати 2022/23 йилги мавсум охиригача ҳисобланган.

"Бавария" Бундеслигада 18 турдан кейин 37 очко билан пешқадамлик қилмоқда.

Киритилди: 17:16, 31.01.2023.
Ўқилди: 1150 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.