Кириш Регистрация
03/05 20:30 Япония 1-0 Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза 1-2 Монпелье
03/05 23:45 Торино 0-0 Болонья
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада

Ибрагимович: "Гвардиола эркак эмас" — Пеп билан "сен-мен"га бориб қолган футболчилар рўйхати

Баҳо:
+ | -

Гвардиола барча даврларнинг энг яхшиларидан бири эканига шубҳа йўқ. Аммо у бугунги даражасига "юмшоқ супурги" сифатида етиб келмаган. Испан мутахассиси ўрни келганда айрим шогирдлари билан "сен-мен"га боришга мажбур бўлган. Хусусан, унинг ўйинга максимал ёндошуви ва талабчанлиги баъзи футболчиларга ёқмаганди. Жоао Канселу ва Гвардиола борасида кезиб юрган миш-мишлар фонида бир рўйхат тузиб чиқдик. Бу шундай рўйхатки, Гвардиоланинг фаолиятидаги "қора доғ"ларни ёритади.

Златан Ибрагимович

"Сен "Ferrari" сотиб олдинг, аммо уни "FIAT" каби минаяпсан".
Бу иқтибос Ибрагимович томонидан Гвардиолага шаъма қилиб айтган гапларидан келтирилган.
"Барселона" 2009 йилда Ибрагимович учун 59 миллион фунт сарфлайди. Аммо бу трансфер муваффақиятли бўлмаган. Негаки, Гвардиола ва жамоанинг янги ҳужумчиси келиша олмай қолганди. Шу сабабли швециялик Испанияда атиги бир мавсумгина ҳаракат қилган. Ўшандан кейин Златан Пеп борасида шундай интервью беради: "Мураббий сифатида у, шунчаки, фантастик даражада. Аммо инсон сифатида...
Мен буни изоҳламаган бўлардим. Лекин у – эркак эмас. Бундан ортиқ ҳеч нима дея олмайман".

Самюэль Это'о

"Менинг Гвардиола билан "Барселона"даги тажрибам ўз йўлига. Аммо шахсий муносабатларимиз биз истагандек кечмади. У ҳақида кўплаб футболчилар бир хил гапни айтишган".
Это'о катта номлардан бири эди. Аммо Пеп у билан келиша олмади. Камерунлик юлдуз ўз фикрида давом этар экан, жумладан, шундай дейди: "Мен Гвардиолани Мауриньога таққослай олмайман. Чунки Пеп "Бавария" ва "Манчестер Сити"да ЕЧЛни юта олмаган. Мауриньо эса бу ишни аллақачонлар "Порту"да бажарган эди".

Яя Туре

Туре Гвардиола ҳақида ўз интервьюсида жуда кескин гапирганди: "Мен Гвардиолани африкалик футболчилар билан муаммоси борлигини англадим. Нега бундайлиги ҳақида ўзимга кўп савол берганман".
Кейинчалик Туре бу гапи учун Пепдан кечирим ҳам сўрайди: "Қилган ишимдан афсусдаман. Одамлар номингиздан фойдаланиб ҳар нарсани гапираверишади. Аммо барибир узр сўрайман".
Бу жуфтлик "Барселона" ва "Манчестер Сити"да бирга ишлаган. Аммо ҳеч қачон Туре Пепнинг қўлида ўз потенциалидан тўла фойдалана олмаганди.

Сеск Фабрегас

Гвардиола Фабрегас билан атиги бир мавсум ишлаган. Иккиси ҳам "Барселона"ни тарк этгач, ўртада айрим ҳақиқатлар юзага чиқа бошлади. 2020 йилда испаниялик футболчи шундай деганди: "Пеп билан нима бўлса, бўлиб ўтди. Балки айб ўзимда бўлгандир. Бу ҳақида гапиришни истамайман. Лекин нима бўлган тақдирда ҳам Пеп менинг кумирим бўлиб қолаверади. Мен ундан кўп нарса ўрганганман. Тўрт ёшимдан бери унга ҳавас қиламан".

Данте

Гарчанд Германиядаги мухлислар унинг услубиятини яхши кўрмасада, Гвардиола "Бавария"га кетма-кет уч бор мамлакат чемпионлигини келтиради. Бироқ, ўша ерда ҳам Гвардиола томонидан суйилмаган футболчилар бор бўлган. Шулардан бири ҳимоячи Данте эди. У кейинчалик бу борада шундай дейди: "У сиз билан гаплашмайди. Шундай бўладики, сиз ўзингизни айбдор ҳис қила бошлайсиз. Аммо аниқ сабаби бўлмайди. Қандай аҳволда эканингизни била олмай қийналиб кетасиз. Дунёда тактик жиҳатдан топ даражадаги мураббийлар бор. Аммо инсонийлик жиҳатдан уларни "ТОП" дея олмайсиз. Гвардиола ана шундайлар сирасига киради".

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: football365.com
Киритилди: 21:30, 31.01.2023.
Ўқилди: 5528 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.