"Интер" бош мураббийи Симоне Индзаги Милан Шкриньярнинг ҳолати ҳақида гапирди.
Бунгача жамоада муҳим роль ўйнаган марказий ҳимоячи Италия кубоги чорак финалида “Аталанта”га (1:0) қарши ўйинда қайдномага киритилмади. Бугун маълум бўлдики, словакиялик футболчи январь ойида "Интер"ни тарк этмайди, балки мавсум якунида эркин агент сифатида "ПСЖ"га ўтади.
"Мен Шкриньярни вақтинчалик таркибдан четлаштиришга қарор қилдим, аммо бизда у билан ҳеч қандай муаммо йўқ. У 30 июнгача "Интер" футболчиси бўлиб қолади, машғулотларда бор кучини беради, чунки у профессионал. У кейинги ўйинларда майдонга тушадими? Вазиятга қараб ўйин олдидан қарор қабул қиламан", - деди Индзаги Sportmediaset нашрига берган интервьюсида.