Кириш Регистрация
30/12 00:45 Рома 3-1 Женоа
31/12 00:30 Бёрнли 1-3 Ньюкасл
31/12 00:30 Челси 2-2 Борнмут
31/12 00:30 Ноттингем Форест 0-2 Эвертон
31/12 00:30 Вест Хэм 2-2 Брайтон
31/12 01:15 Арсенал 4-1 Астон Вилла
31/12 01:15 Ман. Юнайтед 1-1 Вулверхэмптон

Холанд 1 миллиард еврога баҳоланди

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Сити" ҳужумчиси Эрлинг Холанднинг агенти унинг қийматини 1 миллиард евро деб ҳисобламоқда.

Холанд ҳозир қанча туради?

- Биз Погбани 80 миллион еврога сотганимизда, ҳамма: "Бу ақл бовар қилмайдиган нарса!" деганди. Бугунги кунда кўп футболчиларнинг нархи шундай қиммат, масалан: Неймар - 222 миллион евро.

Мен учун Холанд 1 миллиард еврога тенг. Эҳтимол, ҳеч ким у учун бунчалик кўп пул тўламайди, лекин бу унинг клубга ўтиши билан эга бўлган салоҳиятидир. У билан бирга мухлислар, голлар, спорт натижалари, профессионаллик, таркиб, оммабоплик, ҳомийлар... Холанднинг нархи бир қатор омиллар билан белгиланади.

Аслида футболчининг нархини тўлаган клуб белгилайди. Биламан, ҳеч ким футболчи учун 700 миллион евро тўламайди, лекин Эрлингнинг бошқа клубга ўтиши қанчалик қимматга тушишини жуда яхши биламан. У жуда катта сумма. Камида 1 миллиард евро”, - дейди Рафаэла Пимента.

Ўтган ёзда "Манчестер Сити" Дортмунднинг "Боруссия"сида Холанднинг товон пулини фаоллаштириб, 75 миллион евро эвазига ўзиники қилиб олганди.

22 ёшли форвард жорий мавсум “Манчестер Сити” сафида барча турнирлар доирасида 27 та ўйинда майдонга тушиб, 31 та гол ва 3 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 14:27, 01.02.2023.
Ўқилди: 1789 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.