«Кремонезе» бош мураббийи Давиде Баллардини Италия кубоги 1/4 финалида «Рома» устидан қозонилган ғалаба (2:1) ҳақида фикр билдирди.
«Рома»га қарши яхши ўйин ўтказдик, улар ажойиб жамоа ва уларни мағлуб этиш учун омад ҳам керак бўлди.
Биз жамоавий ҳаракат билан буни уддаладик. Кубок ва чемпионатнинг кейинги ўйинларида ҳам бугун кўрсатган темпни сақлаб қолишга ҳаракат қиламиз.
Мухлислар ҳар доим трибунага сифатли футбол учун келишади - шунинг учун бизда тўп бўлса, ўйнашга мажбурмиз», - дея Баллардинининг сўзларидан иқтибос келтиради клуб матбуот хизмати.
Эслатиб ўтамиз, ярим финалда «Кремонезе» «Фиорентина» билан куч синашади. Биринчи ўйин 5 апрель куни, жавоб ўйини эса 26 апрель куни бўлиб ўтади.