“Ан-Наср” ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг маошининг катта қисми Саудия Арабистони давлат бюджети ҳисобидан тўланади, деб хабар беради The Athletic.
Манбага кўра, клуб португалияликга атиги 10 фоиз маошини тўлайди. Роналдунинг “Ан-Наср”даги маоши 200 миллион евро. Унинг шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Роналдунинг риёдликлар сафидаги ўйини мамлакат учун тарихий лаҳзадир, деди клубдаги манба.
37 ёшли футболчи “Ан-Наср” сафида иккита ўйин ўтказиб, гол ура олмаган.