"Ливерпуль" ҳужумчиси Дарвин Нуньес "Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп билан қандай ишлаётгани ҳақида фикр билдирди.
"Клопп испан тилида гапирмайди, мен эса инглиз тилида гаплашмайман, шунинг учун биз бир-биримизни тушунмаймиз, лекин "Ливерпул"га келганимдан бери у менга доим ишонч бағишлаган. Ўйлайманки, у "Бенфика"даги фаолиятим давомида кўрганларини кўришни истайди.
Мен ҳозир яхши ўйнамаяпман деб ўйламайман, лекин ҳар доим яхшиланишни хоҳлайман. Мен ҳар куни яхшилашга ҳаракат қиламан. Клопп биладики, менинг кучим тезлик, очиқ майдонларга югуриш. Бундан ташқари, у менга ўйнаганимда хотиржамроқ бўлишимни ва кўпроқ ҳаракат қилишим кераклигини айтади. Демак, у мендан айнан шуни хоҳлайди ва, албатта, мен гол уришимни хоҳлайди" (кулади), - деди Нуньес SkySports билан суҳбатда.