"Ливерпуль" ўз ҳужум чизиғини янгилаши мумкин. Хабарларга кўра, ёзда мерсисайдликлар ўз футболчиси Муҳаммад Салоҳни сотади. Унинг ўрнига Клопп "Ювентус" ҳужумчиси Федерико Кьезани олиб келишни ният қилган.
Салоҳ бу мавсумда 19 та баҳсда 7 та гол уришга эришган. У 2017 йилдан бери "Ливерпуль" сафида ҳаракат қилади. Мисрлик вингер учун "ПСЖ" даъвогар саналади.