Ярим ҳимоячи Серхио Бускетс янги мавсумда "Барселона"да қолишга рози бўлди.
Журналист Рожер Сапераснинг сўзларига кўра, футболчи қисқа муддатли шартнома имзолашга тайёр, бу эса ҳозиргидан камроқ маошли бўлади. У раҳбариятдан қўнғироқни кутмоқда, кейин эса келажаги ҳақида қарор қабул қилади.
Қайд этилишича, Бускетсга МЛС ва Саудия Арабистонидан таклифлар бор.
Ярим ҳимоячи билан амалдаги келишув 2023 йилнинг ёзига қадар тузилган.