Кириш Регистрация
20/09 17:00 Локомотив 0-1 Навбаҳор
20/09 17:30 Таиланд 1-9 Бразилия
20/09 17:30 Куба 0-7 Хорватия
20/09 19:15 Сўғдиёна 1-1 Андижон
20/09 20:00 Коста-Рика 5-3 Ўзбекистон
20/09 20:00 Нидерландия 5-2 Парагвай
20/09 21:30 Кальяри 0-2 Эмполи
20/09 23:45 Верона 2-3 Торино
21/09 00:00 Алавес 2-1 Севилья
21/09 16:30 Вест Хэм - Челси
21/09 17:00 Вальядолид - Реал Сосьедад
21/09 18:00 Венеция - Женоа
21/09 19:00 Астон Вилла - Вулверхэмптон
21/09 19:00 Фулхэм - Ньюкасл
21/09 19:00 Лестер - Эвертон
21/09 19:00 Тоттенхэм - Брентфорд
21/09 19:00 Ливерпуль - Борнмут
21/09 19:00 Саутгемптон - Ипсвич
21/09 19:15 Осасуна - Лас-Пальмас
21/09 21:00 Ювентус - Наполи
21/09 21:30 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
21/09 21:30 Валенсия - Жирона
21/09 23:45 Лечче - Парма
22/09 00:00 Реал Мадрид - Эспаньол
22/09 15:30 Фиорентина - Лацио
22/09 17:00 Хетафе - Леганес
22/09 18:00 Брайтон - Ноттингем Форест
22/09 18:00 Монца - Болонья
22/09 19:15 Атлетик Бильбао - Сельта
22/09 20:30 Манчестер Сити - Арсенал
22/09 21:00 Рома - Удинезе
22/09 21:30 Вильярреал - Барселона
22/09 23:45 Интер - Милан
23/09 00:00 Райо Вальекано - Атлетико

Бир ўйиндан икки лавҳа

Баҳо:
+ | -

«Реал» аввалги пайшанба оқшоми яна бир иродали ғалабани расмийлаштириб, Испания кубоги ярим финалига йўл очди. Карло Анчелотти шогирдлари бу сафар «Атлетико» билан баҳснинг 78-дақиқасига қадар 0:1 ҳисобида ортда бориб, якунда ғалабани ўз томонларига оғдиришди - 3:1. Кўпчилик ўйин ва ундан сўнг икки кадрга алоҳида эътибор қаратди. Sports.ru сайти ҳам буларга даров тўхталишни лозим топди.

Олижаноб Бенз! 

Биринчи лавҳа «Реал» голеадори Карим Бенземага боғлиқ. Франциялик ҳужумчи ўйин бошланишидан олдин жамоа сардори сифатида одатий кичик жараёнда қатнашди. Биласиз, бунда рақиблар сардорлари ва ҳакамлар ўзаро қўл бериб сўрашишади, яна жамоалар вимпеллари эсдалик учун алмаштирилади, якунда анъанавий суратга тушилади. Хуллас, учрашувдан сўнг ушбу сурат устида муҳокама бошланди. Бинобарин, Бензема рақиб вимпелини камерага қаратиб, суратга тушган (тўлиқ кўринган) бўлса, «Атлетико» сардори Коке «Реал» рамзини ортига «яширди». Эҳтимол, бу шунчаки, тасодифдир, аммо олдинроқ ҳам шундай ҳолат кузатилганди. Яъни январь ойидаги «Эль-класико» олдидан Бензема «Барселона» вимпелини тўғри кўз-кўз қилган, Серхио Бускетс эса «Реал»никини камерадан «олиб қочганди».

Моратадан троллинг

Альваро Мората гарчи «Атлетико» тарбияланувчиси бўлсада, ёшлигидаёқ «Реал» сафига қўшилган ва ўзини намоён қила олган. Кейинчалик Италия ва Англияда тўп сурган ҳужумчи Испания, айнан «Атлетико»га қайтди. «Мадрид дербиси»да эса Мората илк дақиқаларданоқ «Реал» мухлисларининг ҳақоратомуз ҳайқириқларига дуч келди: «Каламуш». Қарангки, бундан жаҳли чиққан футболчи 19-дақиқада ҳисобни очди ва голни нишонлашда кафти билан либосидаги фамилиясининг дастлабки бўғинини ёпти. Шу тариқа rata ёзувини кўрсатди. Rata — бу каламуш. Тўғри, Альваронинг тезкор голи ва ўринли жавоби якунда «Атлетико»га ёрдам бергани йўқ - «матрасчилар» охирида ғалабани қўлдан чиқаришди ва қўшимча бўлимларда мағлубиятни тан олишди. 

Д.АЛИМОВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 15:30, 03.02.2023.
Ўқилди: 1155 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.