Кириш Регистрация
29/01 01:00 Аякс 1-2 Олимпиакос
29/01 01:00 Арсенал 3-2 Қайрат
29/01 01:00 Монако 0-0 Ювентус
29/01 01:00 Атлетик Бильбао 2-3 Спортинг
29/01 01:00 Атлетико 1-2 Буде-Глимт
29/01 01:00 Байер 3-0 Вильярреал
29/01 01:00 Боруссия Д 0-2 Интер
29/01 01:00 Брюгге 3-0 Марсель
29/01 01:00 Айнтрахт Ф 0-2 Тоттенхэм
29/01 01:00 Барселона 4-1 Копенгаген
29/01 01:00 Ливерпуль 6-0 Қорабоғ
29/01 01:00 Манчестер Сити 2-0 Галатасарой
29/01 01:00 Пафос 4-1 Славия
29/01 01:00 ПСЖ 1-1 Ньюкасл
29/01 01:00 ПСВ 1-2 Бавария
29/01 01:00 Бенфика 4-2 Реал Мадрид
29/01 01:00 Наполи 2-3 Челси
29/01 01:00 Юнион 1-0 Аталанта
29/01 11:00 Ливан 0-2 Вьетнам
29/01 13:00 Жанубий Корея 2-3 Ироқ
29/01 15:00 Кувайт 1-6 Таиланд
29/01 17:00 Қирғизистон - Индонезия
30/01 11:00 Саудия Арабистони - Эрон
30/01 13:00 Австралия - Ўзбекистон
30/01 15:00 Малайзия - Афғонистон
30/01 17:00 Тожикистон - Япония
31/01 00:45 Лацио - Женоа
31/01 01:00 Эспаньол - Алавес
31/01 18:00 Реал Овьедо - Жирона
31/01 19:00 Пиза - Сассуоло
31/01 20:00 Лидс - Арсенал
31/01 20:00 Вулверхэмптон - Борнмут
31/01 20:00 Брайтон - Эвертон
31/01 20:15 Осасуна - Вильярреал
31/01 22:00 Наполи - Фиорентина
31/01 22:30 Леванте - Атлетико
31/01 22:30 Челси - Вест Хэм

"МЮ" ёзда тўртта футболчисини текинга қўйиб юборади

Баҳо:
+ | -

Эрик тен Хаг ҳозир "Манчестер Юнайтед"ни ҳар томонлама қайта қурмоқда. Аммо у ёзда таркибнинг айрим футболчиларига жавоб беришга мажбур. Чунки уларнинг шартномаси якунига етади. "Қизил иблислар" бу мавсумда ўзини тиклаб, керакли поғонага кўтарила олди. Қуйида жамоа йўқотиши мумкин бўлган футболчилар ҳақида сўз боради.

Давид Де Хеа

"МЮ"да содиқ посбонининг битимини яна бир мавсумга чўзиш имкони бор. Аммо ҳозирча бу борада гап-сўзлар мавжуд эмас. Афтидан тен Хаг клубдан ортиқча пул кетишини истамаяпти. Чунки Де Хеа ҳафтасига 375 минг фунт маош олади. Балки мавсум сўнгига қадар испан футболчиси янги шартнома тузар. Буёғини вақт кўрсатади.

Аксель Туанзебе

25 ёшли ҳимоячи "Манчестер Юнайтед" сафидаги сўнгги баҳсини 2021 йилда, Европа лигаси финалида ўтказганди. Шундан кейин у "Наполи"га ижарага кетади. У ерда ҳам Акселнинг омади чопмади ва қайтиб келди. Айни дамда ҳимоячи "Сток Сити"да ижара асосида ҳаракат қилмоқда. У ёзда катта эҳтимол билан жамоадан кетади.

Фил Жонс

Жонс "қизил иблислар" сафида жами 200 дан ортиқ баҳсларда иштирок этган. Аммо сўнгги бир неча йилда ҳимоячи захирага михланиб қолганди. У ўтган йили қишда, икки йиллик танаффусдан кейин илк расмий ўйинда майдонга тушди. Жонснинг бу клубдаги саргузаштлари ваниҳоят 12 йилдан кейин тугайди.

Том Хитон

Хитон 2021 йилнинг ёзида жамоага олиб келинган. У Де Хеа ва Дин Хендерсонга ўринбосар бўлиши керак эди. Дарвозабон жамоага келганидан бери бор-йўғи 2 та ўйинда майдонга туширилди. Шулардан бири "Чарлтон"га қарши кубок баҳсида юз берган ва "МЮ" 3-0 ҳисобида зафар қучган. Раҳбарият Хитонни яна қўшимча бир йил жамоада олиб қолиш ҳуқуқига эга. Аммо бу имкониятдан фойдаланиладими ёки йўқ, бу сўроқ остида.

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: football365.com
Киритилди: 20:44, 03.02.2023.
Ўқилди: 3484 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.