Дэвид Бекхэм Лионель Мессини ўзининг севимли футболчиси деб билади.
- Севимли футболчимни Месси деб аташим мумкин. У эркин ўйнайди. Унинг жаҳон чемпионатидаги ўйини, жамоаси ва мамлакати учун ўйнаши, ғалаба қозониши ақл бовар қилмайдиган лаҳзадир. Мен у каби футболчиларнинг ўйинини томоша қилишни яхши кўраман.
- Месси тарихдаги энг зўрми?
- Билмайман. Ўйлайманки, сиз Пеле ва Марадонадан тортиб, Лео ва Криштианугача бўлган буюк футболчиларга қарайсиз.
Лео фаолиятини якунлашдан олдин жаҳон чемпионатидаги ажойиб натижаларга эришди. Фаолияти ҳали тугатмади, у яна бир неча йил ўйнайди, деб ўйлайман. Аммо Лео, шубҳасиз, барча даврларнинг энг буюк футболчиларидан бири", - дейди Англия терма жамоасининг собиқ футболчиси.