"Ливерпуль" ва Шотландия терма жамоаси собиқ футболчиси Грем Сунесс "Челси"нинг трансфер сиёсати ҳақида гапирди.
“Тодд Боэли футболни қийин йўл билан ўрганган ва трансферлар ҳақида гап кетганда жуда бой бизнесмен. У сотиб оладиган футболчиларнинг нархини билмайди. Унинг чўнтаклари жуда чуқур бўлиши мумкин, лекин аслида ким унга футболчилар ҳақида маълумот беради?", - дея Сунесс сўзларини якунлади.
Эслатиб ўтамиз, ярим ҳимоячи Энцо Фернандеснинг трансфери "Челси" тарихидаги энг қиммат трансферга айланди. Лондонликлар Қатарда бўлиб ўтган ЖЧ-2022нинг энг яхши ёш футболчиси учун Лиссабоннинг "Бенфика" клубига 121 миллион евро тўлашди.