Кириш Регистрация

Тен Хаг собиқ лигасидаги футболчини клубига олиб келмоқчи

Баҳо:
+ | -

«Утрехт» ярим ҳимоячиси Тейлор Бутга «Манчестер Юнайтед» қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Европа матбуоти хабар беради.

«Манчестер Юнайтед» келаси ёзда америкалик ярим ҳимоячини ўз сафига қўшиб олишни режа қилган.

Ушбу трансферга аввалроқ Голландия чемпионатида ишлаган «қизил иблислар» бош мураббийи Эрик тен Хагнинг шахсан ўзи қизиқмоқда.

21 ёшли Тейлор Бут жорий мавсум «Утрехт» сафида 19 та ўйинда майдонга тушди (2 гол+3 голли узатма). Унинг нархи атиги бир ярим миллион еврога баҳоланмоқда.

Киритилди: 17:59, 05.02.2023.
Ўқилди: 1889 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.