Кириш Регистрация

"Арсенал"нинг Тьерри Анри билан сотиб олган футболчилари: уларнинг кейинги тақдири қандай кечганди?

Баҳо:
+ | -

У Англияда тарих ёзганди. Аслида, Анри ўз ҳамюрти Николья Анелкага ўринбосар сифатида олиб келинади. Франциялик АПЛда жами 370 та баҳсда 226 та голга муаллифлик қилган.
Анри ўша ёзда "Арсенал"га олиб келинган ягона футболчи эмасди. Қуйида "канонирлар" томонидан 1999 йил ёзида кимлар сотиб олингани ва уларнинг тақдири не кечганига назар ташлаймиз.

Силвиньо

Аввало "Тоттенхэм" билан боғланган футболчи, сўнгги дамларда "Арсенал"га ўтишга қарор қилади. У клубдаги дастлабки бразилияликка айланганди. Силвиньо ўзидан яхши таассурот қолдириб, Уинтербернни ўрнини эгаллаб олади ва чап қанотни ўзиники қилади. Икки мавсум давомида ҳимоячи тўпчилар билан жами 72 та баҳсда майдонга тушган. Гарчанд энг яхши ўйинчилардан бирига айланган бўлсада, 2001 йилда "Сельта"га сотиб юборилган. Чунки унинг ўрнига Эшли Коул олиб келинганди.

Штефан Мальц

"Арсенал" арзонроқ футболчи қидира бошлайди. Шу сабаб "1860 Мюнхен" клубидан 650 минг фунт эвазига Мальцни харид қилади. Ярим ҳимоячи ўзининг янги клуби билан дастлабки мавсумда 11 та баҳсда 2 та гол уришга эришган. Аммо кейинги мавсумдан унинг номи йўқолиб қолади. Венгер Мальцни 3 марта майдонга ташлайди холос. Шу сабаб у Германияга қайтиб кетади ва "Кайзерслаутерн" клубига бориб қўшилади.

Давор Шукер

1998 йилги мундиалда фантастик ўйинлари билан "Олтин бутса" совринини қўлга киритган футболчидан кутилмалар катта эди. Шукер "Реал"дан 1999 йилда "Арсенал"га йўл олади. Собиқ Хорватия терма жамоаси аъзоси Лондон клубига Анридан бир кун олдин келган. Аммо икки футболчининг тақдирлари мутлақо икки хил кечди. Шукер танловда Анри, Бергкамп ва Канудан кейин қайд этилди ва ўзининг жамоадаги бир мавсумида 11 та гол уришга эришди. Унинг охирги ўйини "Галатасарай" билан финалдаги тўғри тепилмаган пенальти эди.

Мориц Фольц

Фольц "Арсенал"га 16 ёшида келган. У ёшлар жамоасида ўйнай бошлади. Собиқ "Шальке 04" тарбияланувчиси 2000 ва 2001 йилларда ёшлар таркибида Англия кубогига эга чиқади. Фольц катталар асосий таркибида фақат икки марта, лига кубогида майдонга тушган холос. У 2006 йилда "Челси"га қарши ўйинда АПЛнинг 15 мингинчи голига муаллифлик қилган. Немис ҳимоячиси футболдан кетиб, 4 йил давомида "Арсенал" учун скаутлик ишларини бажарган эди. Айни дамда немис мутахассиси "Лейпциг" сафида ёрдамчи мураббийлик билан шуғулланади.

Олег Лужный

Киевнинг "Динамо" клуби 1999 йили ЕЧЛ ярим финалига қадар етиб борганди. Шундан кейин Лужныйни "Арсенал" сотиб олади. У Ли Диксон ўрнини тўлдириши керак бўлган. Ўнг қанот ҳимоячиси "Арсенал"да ҳеч қачон асосий таркиб футболчиси сифатида бўй кўрсатмади. Шунга қарамай у 4 мавсум давомида жамоа билан бирга бўлди ва АПЛ ва мамлакат кубогини қўлга киритишда иштирок этди. Лужныйнинг "Арсенал"даги охирги ўйини 2003 йили кубок баҳсида эди. Шундан кейин у "Вулверхэмптон"га йўл олган.

 

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: planetsport.com
Киритилди: 19:58, 05.02.2023.
Ўқилди: 1872 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.