Кириш Регистрация
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина 2-2 Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ

"Барселона"нинг Неймарга ўрнига олиб келган беш футболчиси: улар ҳозир қаерда?

Баҳо:
+ | -

Усмон Дембеле

Дембеле Неймарга айнан ўринбосар бўлади деб ҳисоблангани сабабли, катта нархга сотиб олинган. У 2017 йилнинг ёзида "Боруссия Дортмунд"дан 96,8 миллион фунтга харид қилинганди. Франция терма жамоаси аъзоси Европанинг энг ёрқин юлдузи бўлишига ишонилган. Аммо жароҳатлар Усмонни қаттиқ қийнади. 25 ёшли ҳужумчи клубдаги тўрт ярим йиллик дастлабки даврида "Барса" мухлислари томонидан масъулиятсизлик ва дангасалиги сабабли танқид остига олинади. Дембеле ўтган мавсумдан кейин ўзгара бошлади. Ўтган ёзда янги шартнома имзолаган футболчи, ҳозирда Хавининг ишонган вакилига айланди.

Паулиньо

Паулиньодан 2017 йилда катта нарсалар кутилган. Айни пайтда собиқ "Тоттенхжм" футболчисининг хариди қаттиқ танқид остига ҳам олинади. Чунки у Хитой клубидан нақ 36 миллион фунтга сотиб олинганди. Паулиньо "Барса"да бир мавсум ҳаракат қилди. У 2018 йилда яна Хитойга қайтиб кетиб, ижара асосида "Гуанжоу" билан 2019 йилда чемпионликка эришган. 33 ёшли футболчи 2021 йилда каталон клуби билан шартномани бутунлай тугатиб, "Ал-Аҳли" сафига бориб қўшилади. Айни дамда у Бразилияда, "Коринтианс" шарафини ҳимоя қилмоқда.

Нельсон Семеду

"Бенфика"дан 30 миллион еврога харид қилинган ҳимоячи Дани Алвеш ўрнини эгаллайди деб ишонилганди. Аммо бундай бўлмади. Семеду "Барселона"даги даврида жами 124 та ўйинда майдонга тушиб, иккита Ла-лига ва битта кубок бош совринини қўлга киритади. Семеду 2019-20 йилги мавсумда "Бавария"га учралган қақшатқич мағлубиятдан кейин (8-2), "Вулверхэмптон"га 27,6 миллион эвазига сотиб юборилади. Португалиялик футболчи 2022 йил ёзида оёғидан операция қилинганди. Жаҳон чемпионатидан кейин у яна сафга қайтган.

Жерар Деулофеу

Деулофеу аслида клуб тарбияланувчиси саналади. У "Эвертон" ва "Севилья"да ижарада юрди. 2015 йилда эса доимий сотиб юборилади. 2017 йилда "Барса" ўз ҳужумчисининг шартномасидаги қайтариб сотиб олиш шартини фаоллаштиради ва Деулофеуни яна Каталонияга қайтаради. Испания терма жамоаси аъзоси ўзини кўрсата олмагач, 2018 йилда "Уотфорд"га ўтди. Бу жамоа АПЛдан тушиб кетгач эса, "Удинезе"га йўл олди. Жерар ҳозир Италияда ўйнайди.

Марлон Сантос

Марлон дастлаб, "Барселона"га 2016 йилда бир йиллик ижара асосида "Флуминенсе"дан келиб қўшилган. Ҳимоячи 2017-18 йилда 5 миллион еврога доимий сотиб олиниб, "Ницца"га ижарага берилади. 2018 йилда Сантос "Сассуоло"га 6 миллион еврога сотилади. У ерда бразилиялик футболчи 66 ўйин ўтказиб, "Шахтёр Донецк" сафига бориб қўшилади. Украина уруш ўчоғида қолгач, Сантос яна Италияга қайтди ва "Монца" таркибига келиб қўшилди. Ҳозир у А серия дебютантига ёрдам бермоқда.

 

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: football365.com
Киритилди: 13:08, 06.02.2023.
Ўқилди: 4904 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.