Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Уй эмас, «Нант» музейи

Баҳо:
+ | -

«Нант» клуби содиқ мухлисасининг уйи - шунчаки, эртакнамо манзил!

Хонадонда клуб рамзи илинмаган бирор бурчакнинг ўзи йўқ. Айни пайт Франциянинг ўртамиёна жамоаси Лига 1 биринчи даврасини 13-қаторда якунлади. Эътиборлиси, «Нант» 2,5 ой давомида бирор расмий ўйинни бой бергани йўқ.

Хуллас, нантликлар ҳозирда жуда яхши спорт формасидалар. Мағлубиятсиз 9та учрашув - бу замонавий футбол учун ваҳимали натижа ҳисобланмайди, албатта. Лекин бунақаси «Нант» каби клублар ҳаётида ҳар доим ҳам кузатилавермайди. Шундай экан, камтарин жамоалар мухлислари ҳар қандай ижобий серия­ни чинакамига қардлашади. «Нант»да эса бундай жонкуяр фанатлар етарлича топилади.

Пату Лоик Морисе хоним «Нант»ни керак бўлса, жонидан ҳам ортиқ кўрадиган шундай мухлисалардан биридир. Бу аёлни Нант шаҳрида жамоа­нинг энг садоқатли мухлисаси сифатида таърифлашади. Унинг яшаш хонадонига бош суққан инсон дарҳол барчасини тушунади. Мана, Пату хоним яқинда ижтимоий тармоқ орқали хоҳловчиларни ўз уйи бўйлаб махсус видеоэкскурсияга таклиф этди. Видеолавҳага қараб, қойил қолишингиз турган гап: уйда сариқ-яшил рамзлар илинмаган бирор нуқтанинг ўзи йўқ. Ҳар бурчакда «Нант» белгилари...

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 08:30, 07.02.2023.
Ўқилди: 1146 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [6315]

Хаби Алонсо «Челси»га 5 нафар янги футболчи олиб келмоқчи: Биринчи номзод маълум [3534]

Гвардиоланинг кетиши “Сити”га қимматга тушиши мумкин [3190]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [2990]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [2944]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2153]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [2144]

«Барселона» Ромерони сотиб олмоқчи, бироқ трансфернинг фақат битта кутилмаган шарти бор [1836]

Мбаппе ва Беллингем ўртасидаги можарони ҳал қиладиган одам келяпти [1496]

«Ливерпуль» қандай қилиб «Борнмут» билан «Олтин ўйин» ўтказиши мумкин? Регламентдаги қизиқ жиҳат таҳлили [1471]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик