Кириш Регистрация
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал 3-0 Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад 2-0 Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр 3-1 Страсбур
04/05 18:30 Андижон 0-1 Сўғдиёна
04/05 19:00 Бёрнли 1-4 Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед 1-3 Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд 0-0 Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид 3-0 Кадис
04/05 20:00 Монако 4-1 Клермон
04/05 21:00 Монца 2-2 Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити 5-1 Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона 4-2 Барселона
04/05 22:00 Метц 2-3 Ренн
04/05 23:45 Сассуоло 1-0 Интер
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион

Юксакликдан қулаш сари: бу мавсумнинг энг омадсиз футболчилари – Роналду, Де Брюйне, Александер-Арнольд...

Баҳо:
+ | -

Англиянинг Профессионал футболчилар ассоциасияси томонидан ҳар йили рамзий терма жамоа ишлаб чиқилади. 2022-23 йилги мавсумнинг ярмига етиб келдик. Аммо ўтган мавсумнинг, ҳатто бир футболчиси ҳам рамзий терма жамоадаги ўрнини сақлаб қола олгани йўқ. Қуйида ўша футболчилар ва уларнинг инқирози ҳақида сўз боради.

Дарвозабон: Алиссон Бекер

Кўпчилик Бекерни АПЛда энг яхши дарвозабон сифатида эътироф этади. Аммо унинг ҳозирги спорт формаси айрим саволларни туғдирмоқда. Хусусан, бразилиялик мавсум давомида айрим қўпол хатоларга йўл қўйган. Улар ичида Англия кубоги доирасида "Вулверхэмптон"дан қабул қилиб олинган голни яққол мисол сифатида кўрсатиш мумкин. Алиссон Бекер 20 та баҳсда 5 тагина қуруқ ўйин ўтказган. Бу эса АПЛдаги иккинчи ёмон натижа саналади. Хуллас, "Ливерпуль" ва унинг футболчилари томонда қора булутлар кезмоқда.

Ҳимоячи: Трент Александер-Арнольд

Англия терма жамоаси аъзоси бир неча йил давомида қанот ҳимоячиси қандай бўлиш керак деган саволга жавоб бера оладиган ўйин кўрсатиб келаётган эди. Аммо жорий мавсум ҳақида бундай деб бўлмайди. Хусусан, Трент ҳозирга қадар 1 та гол ва 1 та ассист қайд этди. Ўтган мавсумлар билан таққослаганда бу жуда ёмон саналади. Чуни 24 ёшли футболчи ҳар йили мавсумнинг шу қисмига қадар камида 9 та голда иштирок этган бўларди.

Ҳимоячи: Антонио Рюдигер

Рюдигер барибир бу рўйхатдан жой олмас эди. Чунки у ҳозир Англияда ҳаракат қилмаяпти. Германиялик ҳимоячи айни дамда "Реал" шарафини ҳимоя қилмоқда.

Ҳимоя: Виржил ван Дайк

Ван Дайк сўнгги беш мавсумнинг АПЛдаги энг яхши марказий ҳимоячиси эди. Аммо унинг ўйинлари бирданига ёмонлашди. Нидерландиялик футболчи мавсумнинг илк ўйинида "Фулхэм"га қарши майдонга тушганди. Ўшандан бери унинг аҳволи яхши эмас.

Ҳимоячи: Жоао Канселу

Бир гол ва еттита ассист билан Канселу яхши старт олганди. Воқеалар ривожи эса бутунлай бошқа томонга бурилиб кетди. Португалия терма жамоаси аъзоси Жаҳон чемпионатидан кейин ўзининг ўрнини йўқотиб қўйди. Шу сабаб "Бавария"га ижарага бериб юборилди.

Ярим ҳимоячи: Бернарду Силва

Бернарду мавсумни ажойиб тарзда бошлаганди. Футболчи дастлабки 8 та ўйинда 2 та гол ва 4 та ассистга муаллифлик қилди. Афсуски, бошқа "шаҳарликлар" каби у ҳам анча қийналиб қолди. Сўнгги 4 ой давомида Бернарду фақат 1 та голда иштирок этган холос.

Ярим ҳимоячи: Тиаго Алкантара

Алкантара мавсумнинг катта қисмини жароҳати сабабли ўтказиб юборишга мажбур бўлди. Гарчанд соғлом бўлсада, испаниялик футболчи олдинги ҳолига қайта олмаяпти. Умуман, олганда "Ливерпул"нинг даражаси пасайиб кетди. Аммо бунинг йирик сабабларидан бири Тиагонинг спорт формаси эди.

Ярим ҳимоячи: Кевин Де Брюйне

Гарчанд асосий таркибдан тушиб қолаётган бўлсада, Кевин бу йилги рўйхатдан жой олиши мумкин бўлган футболчи эди. Бельгиялик 20 та ўйинда 15 та голларда иштирок этишга улгурди. Холанд билан шерикликда у ҳар нарсага қодир. Аммо барибир олдинги Де Брюйне йўқолиб қолгандек...

Ҳужумчи: Садио Мане

Мане ортиқ АПЛда ҳаракат қилмайди. У ўтган ёзда "Бавария"га сотиб юборилганди. "Ливерпуль" сўнгги йиллардаги энг ёмон мавсумини ўтказмоқда. Мане эса жамоага керак эди. Унинг йўқлиги ҳам кўп нарсани ўзгартирди.

Ҳужумчи: Криштиану Роналду

Мавсум бошида Роналду борасида ҳеч ким тахмин қила олмасди. Ўтган ёзда "МЮ"дан кетишга уринган футболчи, Пирс Морган билан инервью уюштирди. Бу эса уни жамоадан ҳайдалишига олиб келди. Унинг "Ан-Наср"га ўтиши эса кутилмаганда рўй берди.

Ҳужумчи: Муҳаммад Салоҳ

Салоҳ мавсум давомида барча мусобақаларда 17 та гол ва 7 та ассистга муаллифлик қилган. Аммо мисрлик ҳужумчи ўз стандартларидан анча пастда юрибди. Буни футболчининг ўзи ҳам сезиб турибди. АПЛда бу яққон кўзга ташланади. Салоҳ бу турнирда жами 7 та гол уришга эришган холос.

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 15:11, 07.02.2023.
Ўқилди: 2161 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.