Каталониянинг "Барселона" клуби ҳимоячиси Жюль Кунде "Севилья" мухлисларидан узр сўради.
"Мен ҳар доим қизил-оқ рангли либос кийиш имкониятига эга бўлганимда ва шу клубда кўрган меҳрим учун миннатдорман.
Шунинг учун мен жамоамиз киритган голни нишонлаганим учун узр сўрамоқчиман, Бу лаҳзада эйфория мен томондан ошириб юборилди. Сизга ҳар доим энг яхши нарсаларни тилайман" - деди Кунде ўйиндан кейин.
"Барселона" "Севилья"ни 3:0 ҳисобида мағлуб этди. Жюль "Барселона"га айнан "Севилья"дан кўчиб ўтганди.