Кириш Регистрация
03/07 04:00 Португалия 2-1 Хорватия
03/07 08:00 Швейцария 2-0 Жазоир
03/07 23:00 Австралия 1-1 Миср
04/07 03:00 Аргентина 3-2 Кабо-Верде
04/07 06:30 Колумбия 1-0 Гана

Олег Зотеев: "Локомотив" ушбу ёшларининг нималарга қодирлигини очиб бериши керак"

Баҳо:
+ | -

2023 йилги мавсум арафасида "Локомотив"га қайтган Олег Зотеев ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.

- "Локомотив"га қайтганимдан хурсандман. Клуб янги лойиҳа тузмоқчи. Барча билиб турганидек, жамоада ёш футболчилар кўпчиликни ташкил қилмоқда. Балки "Локомотив"нинг Про-лигага тушгани ҳам яхши бўлгандир. Чунки уларни ўстириш, ривожлантириш учун ушбу лига жуда мос. Бу йил Про-лигани ютиб, кейинги йилга бошқа вазифаларни белгилаб олиш керак.

Буни бир қадам ортга - икки қадам олдинга деса ҳам бўлади. Аммо бу борада олдиндан гапириш жуда қийин. Йилнинг биринчи ярмидан кейин ҳулоса чиқариш ҳам мумкин.

- "Локомотив"дан кетганингиздаги ва ҳозирги таркибни солиштирадиган бўлсак, фарқ жуда катта. Таркибнинг ёшариши ҳақида қандай фикрдасиз?

- Ўшанда "Локомотив"да дейлик 20 футболчи бўлса, шуларнинг 18 нафари термага номзод футболчилар эди. Ҳозирги пайтда эса таркибда икки-уч нафар ёши катта футболчи бор. Қолган барча футболчилар эса ёшлар, тажрибаси, ўйин амалиёти кам, катта ўйинларни кўришмаган. Масалан, агарда жамоа Суперлигада қолганида ушбу ёшларга имконият камроқ бериларди. Про-лига орқали "Локомотив" ушб ёшларининг нималарга қодирлигини очиб бера олиши керак. Про-лигада босим унчалик катта эмас, бемалол ўйнаса бўлади. Албатта, барчаси уларнинг ўзларига боғлиқ. Биз ёрдамни аямаймиз, доим қўллаб-қувватлаймиз. Агарда футболчилар ўз маҳоратини кўрсата олса, кейинги йил балки, Суперлигада ҳам асосий таркибларда кўпроқ ўйинга тушиши мумкин. Агарда Про-лигада босим ҳис қилса, ўйинини кўрсата олмаса, ўша футболчилар таркибда қолмайди.

- Анталия йиғинларидан кўнглингиз тўляптими?

- Жуда яхши йиғин бўляпти. Кўп йиллардан буён бундай йиғинларда қатнашаман. Хатто Суперлиганинг бир қанча клубларида ҳам бундай йиғин бўлмаса керак. Яшаш шароитлари, машғулот учун майдонлар ажойиб. Ушбу йиғиндан кейин Тошкентга қайтамиз ва унда яна иккита босқич бўлади. Март бошида футболчиларнинг ҳолати ва ўйинларига қараб йиғинлар қандай ўтганини кўрсак бўлади. Аммо айта оламан, йиғинлар жуда зўр ўтмоқда.

Манба: "Локомотив" матбуот хизмати
Киритилди: 16:35, 07.02.2023.
Ўқилди: 992 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

"Реал"нинг янги биринчи сардори ким бўлиши маълум [4073]

Икки нафар ўзбекистонлик футболчи Португалиянинг “Брага” клубига ўтди [3537]

Месси жаҳон чемпионатлари тарихида ҳеч кимга насиб этмаган икки рекордни ўрнатди [3386]

Расман: "Манчестер Сити" ҳимоячиси кутилмаганда Туркия грандига кўчиб ўтди [3268]

Роналду Португалия — Хорватия ўйинидаги бекор қилинган голи ва захирага олингани ҳақидаги саволга жавоб берди [2759]

«Бу ачинарли кўринди»: Морган Криштиану Роналдунинг ёнини олди [2466]

Диего Симеоне Хулиан Альварес билан учрашди [2250]

«Манчестер Юнайтед» Винисиус учун 120 миллион евро тўлашга тайёр [2217]

"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ футболчиси Роналдуни нима учун Мессига қараганда кўпроқ танқид қилишларини тушунтирди [2013]

Салоҳ нима учун ҳал қилувчи пенальтини «паненка» услубида тепганини тушунтирди [1946]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик