Кириш Регистрация
28/10 00:45 Рома 4-2 Кальяри
28/10 00:45 Торино 1-3 Комо
28/10 15:00 Гамба Осака 1-1 Бурирам Юнайтед
28/10 15:00 Кашима Антлерс 3-0 Поханг Стилерс
28/10 17:15 Персиб 2-0 Мельбурн Виктори
28/10 17:15 Конг-Виттел 0-5 Сеул
28/10 18:45 Насаф 0-1 Кувайт СК
28/10 18:45 Гол Гоҳар 0-0 Аркадағ
28/10 21:00 Ал-Жазийра - Ал-Муҳаррақ
28/10 21:00 Ан-Наҳда - Ар-Райян
28/10 22:30 Милан 2-4 Болонья
28/10 22:30 Парма 0-0 Удинезе
28/10 22:30 Венеция 0-2 Интер
28/10 23:15 Холидия - Ал-Ваҳда
28/10 23:15 Ал-Файсалий - Ат-Таъвун
29/10 00:45 Женоа 2-0 Ювентус
29/10 00:45 Монца 1-4 Наполи
29/10 22:30 Фрозиноне - Лечче
30/10 00:45 Фиорентина - Аталанта

Туркиялик футбол мураббийи зилзила оқибатида 15 нафар оила аъзосидан айрилди

Баҳо:
+ | -

Туркиянинг “Сивасспор” клуби ёрдамчи мураббийи Айхан Тенбеўглу зилзила оқибатида 15 нафар оила аъзосини йўқотгани маълум бўлди. Бу ҳақда жамоа бош мураббийи Ризо Чалимбай Cumhuriyet нашрига берган интервьюсида гапирган.

“Жамоа ёрдамчи мураббийларидан бири Айхан Тенбеўглунинг Ҳатайда истиқомат қилувчи кўплаб қариндошлари зилзила оқибатида вафот этганини билдик. Унга қўнғироқ қилдим ва 15 нафар оила аъзосидан ажралиб қолгани ҳақида билдим. Унинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирамиз”, — дейди Чалимбай.

Қайд этилишича, волейбол бўйича “Ҳатай” аёллар клубининг 14 нафар вакили бедарак йўқолган, шунингдек, “Беледиеспор” волейбол жамоасининг уч нафар аъзоси ҳам вайроналар остида қолган, уларнинг икки нафари қутқариб олинган. Кахраманмарашдаги кураш аренаси қулаб тушган, у ерда 30—40 нафарга яқин ёш спортчилар бўлган ва уларнинг тақдири номаълум бўлиб турибди.

Аввалроқ “Малатяспор” футбол клуби дарвозабони Айюб Туркаслан зилзила оқибатида вафот этганди. Зилзила марказларидан бири бўлган Ҳатай вилоятининг “Ҳатайспор” клубининг 4 нафар футболчиси ва мураббийлар штабининг икки вакили харобалар остидан қутқариб олингани хабар қилинганди. Клубнинг легионер футболчиси, “Челси” собиқ ўйинчиси Кристиан Атсу ҳам қутқарилган.

Шунингдек, Кахраманмарашдаги халқаро мусобақада қатнашиш учун борган ўзбекистонлик ёш курашчилар зилзила эпитцентридан олиб кетилган ва Анқара—Истанбул—Тошкент рейси билан Ўзбекистонга қайтиб келиши маълум бўлганди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 20:13, 07.02.2023.
Ўқилди: 2079 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Анри Ямалга айтган ҳазили учун танқидларга жавоб берди: «Мен унинг нафсониятига тегмоқчи эмасдим» [2442]

«Реал»га «Арсенал» вингери керак [2202]

Карвахаль энг яхши шериги ва энг кучли рақибини айтди [2200]

«Барселона» кетма-кет иккита мағлубиятдан кейин тушкунликдан чиқиб кетиш йўлини топди [2070]

«Реал» Мбаппенинг гаплари учун Хитой халқидан узр сўради [2062]

Гави «Барселона»дан бошқа топ-клубга ўтиши мумкин — ОАВ [1970]

Роналду Мессини ортда қолдириб, B.O.A.T совринини қўлга киритди. Бу қандай мукофот ва португалиялик нега ғолиб бўлди? [1953]

«Реал» «Манчестер Сити» яримҳимоячисини сотиб олиши мумкин [1639]

«Реал» мухлиси ва унинг ўғли Мбаппенинг голидан кейин қучоқлашгани учун «Камп Ноу»дан чиқариб юборилди — Marca [1475]

Англия лига кубоги. «Манчестер Сити» - «Брайтон» - 2:2. Пенальтилар серияси - 4:3 (видеошарҳ) [1248]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик