Кириш Регистрация
11/03 01:00 Аталанта 1-6 Бавария
11/03 01:00 Атлетико 5-2 Тоттенхэм
11/03 01:00 Ньюкасл 1-1 Барселона
11/03 16:30 Сурхон 0-0 Бунёдкор
11/03 19:30 Локомотив 0-0 Қўқон-1912
11/03 19:45 Бухоро 1-1 Хоразм
11/03 22:45 Байер 1-1 Арсенал
12/03 01:00 Буде-Глимт 3-0 Спортинг
12/03 01:00 ПСЖ 5-2 Челси
12/03 01:00 Реал Мадрид 3-0 Манчестер Сити
12/03 19:30 ОКМК - Сўғдиёна
12/03 19:45 Динамо - Насаф

Пеле нега Европада ўйнамаган?

Баҳо:
+ | -

Кўпчиликни битта савол қизиқтириши мумкин: 82 ёшида ҳаётдан кўз юмган футбол қироли - Пеле нега Европада ўйнаган эмас?

Нима, «кўҳна қитъа» клублари унга қизиқмаганми? Йўқ, Пелени еврофутболга чорлашган, албатта. Лекин унинг кўчиб ўтишига ҳукумат даражасидаги фармон тўсқинлик қилган экан.

Пеле 1961 йили «Сантос» сафидаги 210та ўйинда 230тадан ортиқ гол ургач, Европанинг энг кучли клублари уни ўз сафида кўришни хоҳлаган.

Бироқ Бразилия президенти Жаниу Куадрус футболчини хориж клубига сотишни тақиқловчи фармонга имзо чекади. Бу Пеленинг мамлакат учун нақадар муҳим аҳамиятга эга бўлганидан далолат, албатта.

Пеле шу тариқа 18 йил давомида «Сантос» шарафини ҳимоя қилади. Фақат 35 ёшга тўлганидан кейин унга фаолиятини АҚШда якунлаш учун рухсат беришади. 

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:30, 07.02.2023.
Ўқилди: 2552 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.