Ярим ҳимоячи Нголо Канте февраль ойи охиригача майдонга қайтиши мумкин.
Football London хабарига кўра, франциялик футболчи ўтган ҳафта охиридан бошлаб базада индивидуал тарзда машғулот ўтказмоқда ва клуб шу ҳафта охири ёки келаси ҳафта бошида у умумий гуруҳга қўшилишига умид қилмоқда.
"Челси" уни мажбуран қайтаришни истамайди, бироқ агар ҳаммаси режадагидек бўлса, Канте 26 февраль куни "Тоттенхэм"га ёки 4 март куни "Лидс"га қарши ўйин учун таркибга киритилиши мумкин.
Канте жароҳати туфайли 14 августдан бери майдонга тушмаяпти.