Кириш Регистрация

"Манчестер Юнайтед" Фати учун кўпи билан 60 миллион евро бериши мумкин

Баҳо:
+ | -

"Барселона" ҳужумчиси Ансу Фатига "Манчестер Юнайтед" томонидан қизиқиш билдирилмоқда. Манкунианликлар ёзги трансфер ойнасида 20 ёшли форвардни сотиб олмоқчи.

Todofichajes журналистларининг хабар беришича, "қизил иблислар" раҳбарияти футболчи учун таклиф қилишга тайёр бўлган максимал пул миқдорини белгилаб қўйган. "Юнайтед" иқтидорли футболчи учун каталонияликларга 60 миллион евро таклиф қилмоқчи.

Испания чемпионатининг жорий мавсумида Фати 20 учрашувда қатнашиб, 3 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Ҳужумчининг "Барселона" билан шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган.

Киритилди: 14:38, 09.02.2023.
Ўқилди: 901 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.