Кириш Регистрация
04/10 21:30 Наполи 3-1 Комо
04/10 23:45 Верона 2-1 Венеция
05/10 00:00 Леганес 0-0 Валенсия
05/10 16:30 Кристал Пэлас - Ливерпуль
05/10 17:00 Эспаньол - Мальорка
05/10 18:00 Удинезе - Лечче
05/10 19:00 Арсенал - Саутгемптон
05/10 19:00 Брентфорд - Вулверхэмптон
05/10 19:00 Лестер - Борнмут
05/10 19:00 Вест Хэм - Ипсвич
05/10 19:00 Манчестер Сити - Фулхэм
05/10 19:15 Хетафе - Осасуна
05/10 21:00 Аталанта - Женоа
05/10 21:30 Лас-Пальмас - Сельта
05/10 21:30 Вальядолид - Райо Вальекано
05/10 21:30 Эвертон - Ньюкасл
05/10 23:45 Интер - Торино
06/10 00:00 Реал Мадрид - Вильярреал
06/10 15:30 Ювентус - Кальяри
06/10 17:00 Жирона - Атлетик Бильбао
06/10 18:00 Болонья - Парма
06/10 18:00 Лацио - Эмполи
06/10 18:00 Челси - Ноттингем Форест
06/10 18:00 Астон Вилла - Ман. Юнайтед
06/10 19:15 Алавес - Барселона
06/10 20:30 Брайтон - Тоттенхэм
06/10 21:00 Монца - Рома
06/10 21:30 Севилья - Бетис
06/10 23:45 Фиорентина - Милан
07/10 00:00 Реал Сосьедад - Атлетико

Винисиус билан боғлиқ муаммо жиддий тус олмоқда. Муаммо нимада?

Баҳо:
+ | -

Винисиус Жуниор ҳозирда Ла Лигада энг кўп муҳокама қилинадиган футболчи ва бу ерда гап унчалик футбол ҳақида ҳам эмас, чунки вингер «Реал Мадрид»нинг иккинчи энг яхши тўпурари бўлиб турибди ва гол-пас тизими бўйича чемпионатда еттинчи ўринни банд этган. Лекин шундай бўладики, бу мавсумда Вини кўпроқ унинг дриблинги, шошқалоқлиги ва гол уриши нуқтайи назаридан эътибор марказида эмас. 22 ёшли бразилияликни Испания футболининг ярми ёмон кўради деган туйғу пайдо бўлган, чунки рақиблар унинг оёқларига атайлаб тепадилар, мухлислар ҳақорат қиладилар ва трибунадаги футболкаларга қўғирчоқларни қўпол равишда осиб қўйишади.

Ҳаммаси сентябрь ойида бошланган, ўшанда Мадрид дербиси арафасида «Атлетико» сардори Коке, агар Винисиус гол уриб, рақсга тушса нима бўлади деган саволга шундай жавоб берган эди: «Унда эртага муаммолар бўлади, рақси учун, албатта». Шундан сўнг бразилиялик футболчи тўрт турда кетма-кет гол урди ва ҳар сафар самба услубида голларини нишонлади. Бу эса кўплаб мухлислар ва рақиб футболчиларини ғазаблантирган кўринади. Дейлик, «Мальорка» билан ўйин сўнггида Винининг ҳар бир эпизодда очиқчасига оёғидан тепишни бошлашди. Marca хабарига кўра, футболчилар буни бош мураббий Хавьер Агирренинг таклифига кўра атайин амалга оширган. Ҳаммаси Агирре ва Винисиус ўртасидаги тўқнашув билан якун топди – Анчелотти ўз футболчисини ишонтиришга мажбур бўлди.

«Атлетико»га қарши дербидан бир кун олдин Испания агентлари ассоциацияси президенти Педро Браво телевизорда Винисиуснинг рақслари ҳақида қаттиқ гапирди: «Винисиус рақибларини ҳурмат қилиши керак. Агар сиз рақсга тушмоқчи бўлсангиз, Бразилияга боринг. Испанияда сиз рақибингизни ҳурмат қилишингиз ва маймун каби ҳаракат қилишни тўхтатишингиз керак». Бу сўзлар қандай резонанс келтириб чиқарганини тахмин қилиш қийин эмас. Браво «маймун» сўзини маъжозий маънода қўллагани учун баҳона топишга мажбур бўлди, бу агентни ирқчилик айбловларидан қутқара олмади. Винисиусни Неймар, Ришарлисон ва Бразилия терма жамоасидаги бир қатор шериклари қўллаб-қувватлади. Унинг ўзи ушбу воқеаларга қуйидагича жавоб берди: «Сценарий ҳар доим кечирим сўраш билан тугамоқда. Бу яхши эмас. Улар мени нотўғри тушунишди. Аммо мен сиз учун такрор айтаман, ҳой ирқчилар: «Мен ўз рақсимни тўхтатмайман. Самбадромда (Бразилиядаги карнавал ўтказиладиган кўча), Бернабеуда ёки бошқа жойда бемалол ҳаракатланавераман».

«Реал Мадрид» ва «Ла Лига» мутасаддилари ҳам Винисиусни ҳимоя қилишди, аммо инсайдерлар ҳатто жамоа ичида ҳам бразилияликнинг хатти-ҳаракатидан унчалик мамнун эмасликлари ҳақида матбуотда хабарлар пайдо бўла бошлади. Cadena SER маълумотларига кўра, «Мальорка» билан ўша ўйинда вингернинг ўзи рақибларига қарата «ғалаба қозонаман деб ўйлайсизми?», - дея босим ўтказган. Вини шунингдек, иш ҳақининг ҳар хил даражаси билан мақтанган. Умуман олганда, «Реал Мадрид» кийиниш хонасида унинг шериклари Винисиусдан бундай ишларни тўхтатишни бир неча бор сўрашган, аммо у маслаҳатларга қулоқ солмаган.

«Атлетико»га Винисиус гол ура олмади, бу барчни навбатдаги жанжалдан қутқариб қолди. Ўшандан бери бразилиялик камдан-кам ҳолларда тўп киритди - Ла Лиганинг 15 ўйинида атиги 3 та гол. Аммо унинг фигураси атрофидаги кескинлик тобора кучайиб бормоқда. Рақиблар билишадики, Винининг жаҳлини чиқариш осон ва унинг майдондаги хатти-ҳаракати вазиятни янада кучайтиради. Ноябрь ойида «Райо Вальекано» ҳимоячиси Иван Баллиу «Реал» ҳужумчисига қарши курашда атайлаб ифлос ҳийла ишлатганини тан олди: «Мен унинг қулоғига атайлаб урдим, лекин унинг бунга жавоби кескин бўлиб кетди. Унда мени уриш ёки жароҳат етказиш нияти йўқ эди. Ўша пайтда у кўп гапирди, мен учун қизил карточка талаб қилди. Бундай футболчиларни тўхтатиш қийин. Биз шундай техник кучли футболчиларга жиддий чора кўришимиз керак, бу футболнинг бошқа томонидир», - деди Баллиу.

Лекин Винида ҳақиқий иштиёқ жаҳон чемпионатидан кейин бошланди. «Реал Мадрид» билан Испания Кубоги чорак финали арафасида «Атлетико» мухлислари шаҳарда Винисиус номи ва рақами ёзилган қўғирчоқни осиб қўйишди ва унинг ёнига «Мадрид аҳли «Реал»ни ёмон кўради» деган улкан баннерни осиб қўйишди. Полиция ҳатто, бу иш бўйича тергов бошлади ва олтита гумондорни аниқлади.

Marca нашри Винига Европада энг кўп қоидабузарлик ишлатилганини аниқлади. Ла Лигада 79 та қўполлик (таққослаш учун: Неймар бу борада ортда қолган, 59 та қоидабузарлик билан). Яъни, Виниcиус ҳар 20 дақиқада оёқларидан зарба қабул қилиб олган. Кўпчилик Испания чемпионатида ёш бразилиялик учун ҳақиқий жанглар эълон қилинганига ишонишади. Relevo нашрининг ёзишича, Виниcиус ва унинг атрофидагилар ҳакамларнинг футболчини қўполлик ва ирқчилик кўринишларидан ҳимоя қилмаётганидан норози, ОАВ эса унинг фигураси атрофидаги жанжалларни сунъий равишда авж олдирган. Мухлислар бразилиялик футболчи тўпга тегса, ҳуштак чалишди ва ўйиндан кейин уни маймун, аҳмоқ деб аташди (лига аллақачон ирқчилик деб топилган эпизодлар бўйича текширув бошлаган).

Футболчи танаффусга жўнаб кетиш олдидан мухлисларга «Реал Мадрид» гербига ишора қилиб жавоб қайтарди. Иккинчи бўлимдаги бу ишораси учун ўч сифатида «Мальорка» ҳимоячиси Раилло дурангга қараб кетаётган баҳс охирида Винисиусга қарата «қани, футболкангдаги клуб эмблемасини ўпмайсанми», дея ҳазил қила бошлади. El Chiringuito хабарига кўра, бразилиялик футболчи «Мальорка» футболчиларига ҳам шундай деган: «Нафақага чиққанингиздан сўнг янги иш қидиришингиз керак бўлади, чунки сизда ҳеч қачон мендек кўп пул бўлмайди». Тўғри, статистик маълумотлар ҳам ўринли – бразилиялик футболчига бир ўйинда 10 марта қўполлик ишлатилган, 2013 йилдан бери Ла Лиганинг бирорта ўйинчисига бунчалик тез-тез қоида бузишмаганди.

«Мен сўрамоқчи бўлган савол: муаммо нимада? Винисиусдами, уни ҳимоя қилмайдиган жамоадошларидами? Муаммо Винисиус атрофида нималар содир бўлаётганида. Бу испан футболидаги муаммо, уни ҳал қилиш керак. Винисиус айбдор эмас - у мен тушунмайдиган нарсанинг қурбони бўлди », - Карло Анчелотти ўйиндан сўнг бу саволга жавоб берди.

Винисиус Ла Лига клубларининг нафратига айланган. Ҳозирги вазиятда асосий айбдор ким эканлигини аниқ айтиш қийин. Бир нарса аниқки – вазият ўта кескинлашиб бормоқда ва Испания футбол федерацияси бу борада албатта нимадир қилиши керак.

Киритилди: 14:50, 09.02.2023.
Ўқилди: 5081 марта.
Фикрлар: 13 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.