«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Эрик тен Хаг 18 ёшли ярим ҳимоячи Алехандро Гарначо ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Менимча, у яхши иш қиляпти, ўйинимизга таъсир қилмоқда. Алехандро рақибга кучли таҳдид солади.
«Лидс»га (2:2) қарши ўйинда у яхши ҳаракат қилди, вазиятлар яратди, аммо гол уриши керак эди.
Гарначо ўзига тўлиқ ишонади, бу яхши. Ўйиндаги энг қийин вазиятларни сиз енгиб ўтишингиз керак ва у буни қилади.
Ёш футболчилар билан ишлаш жуда яхши. Кўпинча улар мотивацияга муҳтож, баъзан туртки керак бўлади», - деди Тен Хаг.
Аввалроқ, «Манчестер Юнайтед» Гарначо билан шартномани 2028 йилгача узайтириши ҳақида хабар берилганди.
Ярим ҳимоячининг амалдаги шартномаси 2024 йилгача мўлжалланган. Гарначо жорий мавсумда «Манчестер Юнайтед» сафида барча турнирларда 22 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.