"Ньюкасл" ёзда ярим ҳимоячи сотиб олишга ҳаракат қилади. Хабарларга кўра, "Лацио" футболчиси Сергей Милинкович-Савич "қарғалар" қизиқишига сабаб бўлмоқда.
27 ёшли ярим ҳимоячи Рим клубининг энг ёрқин вакилларидан биридир. Сербия терма жамоаси аъзосининг амалдаги битими 2024 йилга қадар мўлжалланган.