Кириш Регистрация
25/06 00:00 Албания 0-1 Испания
25/06 00:00 Хорватия 1-1 Италия
25/06 03:00 Колумбия 2-1 Парагвай
25/06 06:00 Бразилия 0-0 Коста-Рика
25/06 20:00 Олимпик 2-0 Сурхон
25/06 21:00 Франция 1-1 Польша
25/06 21:00 Нидерландия 2-3 Австрия
26/06 00:00 Англия 0-0 Словения
26/06 00:00 Дания 0-0 Сербия
26/06 03:00 Перу 0-1 Канада
26/06 06:00 Чили 0-1 Аргентина
26/06 20:00 Андижон - Навбаҳор
26/06 20:00 Металлург - Насаф
26/06 21:00 Словакия - Руминия
26/06 21:00 Украина - Бельгия
27/06 00:00 Чехия - Туркия
27/06 00:00 Грузия - Португалия
27/06 03:00 Эквадор - Ямайка
27/06 06:00 Венесуэла - Мексика
27/06 20:00 Нефтчи - Локомотив
27/06 20:00 Пахтакор - Бунёдкор

2023 йилнинг энг катта маошга эга футболчилар бешлиги

Баҳо:
+1 | -

Бугунги кунга келиб, профессионал футболчи бўлиш катта фойда келтирадиган касбга айланган. Дунёнинг "Челси", "Ливерпуль", "Реал", "ПСЖ" каби клублари юлдузларга йирик шартномалар таклиф этиш орқали уларни ўзларида ушлаб туришади. Яқин йиллар ичида футбол бизнес билан қоришиб кетди. Шу сабабли ўйинчиларнинг маошлари ҳам кескин ошди. Бу жараён, айниқса, футбол майдонига нефт магнатлари ва олигархлар кириб келганидан кейин жуда ҳам кучайиб кетди. Футболчилар, шунингдек, катта-катта компаниялар билан ҳамкорлик қилиш орқали ҳам йилига катта пул ишлаб олишади. Қуйида, ана шундай, 2023 йилда энг кўп маош олаётган беш футболчини билиб оласиз.

5. Муҳаммад Салоҳ – 39.5 миллион доллар (24.5 миллиони маош, 15 миллиони тижорий ҳамкорликдан)

Салоҳнинг сайёрамиздаги энг моҳир ҳужумчилардан экани, ҳеч кимга сир эмас. Бу омил унинг маошларида ҳам ўз аксини топади. У 2022 йилнинг августь ойида "Ливерпуль" билан ҳафтасига 350 минг фунтлик янги битим тузганди. Мисрлик футболчи ўз мавқейи сабабли "Adidas", "Pepsi", "Vodofone", "Uber" каби йирик корпорациялар билан тижорий ҳамкорликни ҳам йўлга қўйган.
Айни дамда Салоҳ, спорт формасида эмас. Аммо 30 ёшли ҳужумчи яна катта саҳнага қайтади. Буни инкор этиб бўлмайди.

4. Неймар – 91 миллион доллар (56 миллиони маош, 35 миллиони тижорий ҳамкорликдан)

 

Демак, йирикларига ўтамиз. Ҳозир айтиладиган тўрт футболчи номи қолганларига қараганда машҳурроқ ва шунга яраша улар спорт соҳасидаги энг йирик маош эгаларидир. Неймар бу номлар ичида аввалроқ янграйди. Бу футболчи дунёнинг энг яхши маошига эга учинчи футболчисидир. Неймар "ПСЖ" сафида ҳам бу борада учинчи ўринни эгаллайди. Унинг "NFT" компанияси билан қиладиган ҳамкорлиги, криптовалюта билан боғлиқ ва бу нарса футболчига катта молиявий фойда келтирмоқда.

3. Лионель Месси – 110 миллион доллар (62 миллиони маош, 48 миллиони тижорий ҳамкорликдан)

Бир пайтлар маош олиш борасида Месси етакчилик қиларди. Аммо ҳозир у рўйхатимизда учинчи ўринга тушиб қолган. Шунга қарамай, тижорат борасида Мессининг омади чопган. У телекомпаниялар, спорт магнатлари, ичимлик ва пиво ишлаб чиқарувчилари, шунингдек, видеоўйин компаниялари билан ҳамкорлик қилади. Мессининг Жаҳон чемпиони бўлиши бу борадаги ишларни янада гуркиратиб юборди. Яқин орада унинг тижорат борасидаги даромадлари янада ошади.

2. Килиан Мбаппе – 125 миллион доллар (105 миллиони маош, 20 миллиони тижорий ҳамкорликдан)

Мбаппе New York Times нашрига берган интервьюсида Франция Президенти Эммануэль Макроннинг шахсан ўзи унга "ПСЖ"да қолишни сўрагани ҳақида билдирганди. Албатта, бундай илтимосни ерда қолдириб бўлмайди. Шунингдек, "ПСЖ" берадиган йиллик, 105 миллион долларни ҳам...

1. Криштиану Роналду – 208.6 миллион доллар (74.6 миллиони маош, 133.84 миллиони тижорий ҳамкорликдан)

Ҳа, бунга алқбовар қилмайди. Аммо Роналду ўз даромадларининг катта қисмини маош сабаб эмас, тижорат ортидан топади. Унинг "Ан-Наср" билан тузган битими, Роналдуни энг бой футболчига айлантирган. Ундан олдин ҳам бой эдику, дерсиз. Аммо "МЮ"да Роналду арабистонликлар берган пулни олмасди.

 

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: football365.com
Киритилди: 10:58, 13.02.2023.
Ўқилди: 5871 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.