Кириш Регистрация
27/04 00:00 Монпелье 1-1 Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад 0-1 Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм 2-2 Ливерпуль
27/04 17:00 Лас-Пальмас 0-2 Жирона
27/04 18:00 Лечче 1-1 Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед 1-1 Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон 2-1 Лутон
27/04 19:00 Фулхэм 1-1 Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл 5-1 Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия 1-3 Хетафе
27/04 21:00 Ювентус 0-0 Милан
27/04 21:30 Эвертон 1-0 Брентфорд
27/04 21:30 Алавес 3-0 Сельта
27/04 23:45 Лацио 1-0 Верона
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон - Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер - Торино
28/04 16:00 Метц - Лилль
28/04 16:00 Таиланд - Эрон
28/04 17:00 Кадис - Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм - Арсенал
28/04 18:00 Борнмут - Брайтон
28/04 18:00 Лорьян - Тулуза
28/04 18:00 Клермон - Реймс
28/04 18:00 Страсбур - Ницца
28/04 18:00 Болонья - Удинезе
28/04 19:15 Гранада - Осасуна
28/04 20:05 Ренн - Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи - Рома
28/04 21:00 Аталанта - Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал - Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион - Монако
28/04 23:45 Фиорентина - Сассуоло
29/04 00:00 Марсель - Ланс
29/04 00:00 Бетис - Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия

Винисиус Жуниор – бу мавсумда фоллардан энг кўп азият чеккан ҳужумчи

Баҳо:
+ | -

Жорий мавсумда "Реал" ҳужумчиси Винисиусга нисбатан энг кўп қўполлик ишлатилган. Маълумотларга кўра, бразилияликка нисбатан жами 79 марта қоида бузилган.
Бу эса кучли бешлик чемпионатларидаги исталган футболчидан 16 мартага кўпроқдир. Ла-лигадаги футболчилардан эса 25 марта. Бу ҳақида Карло Анчелоттидан сўралганида, у шундай деганди: "Менимча, Винисиус рақибларга ҳаддан ортиқ муаммо туғдирмоқда. Айнан шу сабабли қолган ўйинчилар унга нисбатан аёвсиз муносабатда бўлишяпти. Менимча, қўполликлар борасида бутун испан футболида муаммолар бор. Биз эса уни ҳал қилишимиз керак".

Статистикалар 22 ёшли ҳужумчининг фоллардан жабр чекаётганини кўрсатмоқда. Аммо ҳакамлар бу нарсага жиддий қарамаётган кўринади. Масалан, "Мальорка"га қарши мағлубиятли ўйинда Винисиусга нисбатан 10 марта қоида бузилган. Бироқ, бирорта рақиб футболчиси карточкалар билан огоҳлантирилмаган. Шундай бир пайтда атиги битта қўполлик учун Жуниорга сариқ кўрсатилган эди.
Футболчининг бундай аҳволига унинг ўта яхши даражада ҳаракат қилаётган сабаб бўляпти. Хусусан, вингер ўтган мавсумда 21 та гол ва 16 та ассистга муаллифлик қилганди. Унинг ассистлари ичида ЕЧЛ финалида Вальвердега берилган узатма ҳам мавжуд. Ўз жамоадоши ҳақида гапирар экан, Федерико Вальверде шундай дейди:

"Винисиус - ақлбовар қилмас футболчи. Унинг майдондан ташқаридаги атрофидагиларга нисбатан бўлган муносабати мени доимо қойил қолдиради. У майдонда ўз услубида футболдан завқ олишни билади. Мен рақиб мухлисларининг нима учун уни ёмон кўришларини тушунмайман. Ахир Винисиус ҳам улар каби инсон. Одамлар ўзлари айтган гапга ва ҳаракатга жавобгар бўлиши керак. Футболчи ким бўлишидан қатъий назар, мухлислар уни ҳурмат қилиши керак".
Вальверденинг сўзларида жон бор. Гарчанд Винисиус ёмон муносабатларга учраб, аямай "чопилса" ҳам, у доимо юзида табассум билан футбол ўйнашда давом этади. Энг ёмон томони, Бразилия терма жамоаси аъзоси мухлисларнинг ирқчилик намойишларида марказий ўринда туради. Жумладан, унга нисбатан "Ателтико" фанатлари куракда турмайдиган ишлар қилганди.

Винисиус шундай ҳужумларга учраганида, унинг жамоадоши Неймар ўз Instagram'ида шундай пост қолдирганди: "Ўзлигингни йўқотма. Алда, қувна ва футбол ўйна. Доимо хурсанд юр, дўстим. Кейинги голингни бирга рақсга тушиб нишонлаймиз".
Биз ҳам Неймарнинг гапларига қўшилган бўлардик. Чунки ҳақиқий футбол мухлислари, кимни қўллашидан қатъий назар, "Реал" юлдузини яхши кўради. Чунки у ажойиб футболчи. Футболдан ирқчилик ва куч ишлатиш йўқолиши лозим!

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: planetfootball.com
Киритилди: 11:59, 13.02.2023.
Ўқилди: 1066 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.