Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

ЕЧЛ. Плей-офф жавоб учрашувлари

Баҳо:
+ | -

Бундан бир неча дақиқа илгари Европа чемпионлар лигаси сўнгги плей-офф ўйинларидан айримлари ўз ниҳоясига етди ва келаси мавсум ЕЧЛ гуруҳ баҳсларида иштирок этадиган айрим жамоаларнинг номи билан танишиб олдик. 

Бугун ўтказилган сўнгги плей-офф раунди жавоб учрашувларида бир қатор қизиқарли ўйинлар бўлиб ўтди.

Португалиянинг "Брага" клубига қарши дастлабки учрашувда 1:1 ҳисобини қайд этган Италиянинг "Удинезе" клуби ўз майдонидаги жавоб баҳсида ҳам португалияликларнинг қаршилигини синдира олмади. Удинеда ўтган учрашувда ҳам ҳудди биринчи ўйиндаги сингари 1:1 ҳисоби қайд этилди. Қўшимча вақтларда ҳам ҳисоб ўзгармагач, жамоалар пенальтилар сериясида ғолиб номини аниқлайдиган бўлишди. Лотореялар баҳсида эса, омад португалияликларга кулиб боқди. 11 метрлик нуқтада бирон марта ҳам хатога йўл қўймаган "Брага" ЕЧЛнинг гуруҳ баҳсларида иштирок этадиган бўлди.

Дастлабки учрашувда ўз майдонида Исроил чемпиони "Хапоель Ирони" жамоасини минимал ҳисобда мағлуб этган Белорусия чемпиони "Батэ" ҳам оғир ўтган жавоб учрашувидан сўнг ЕЧЛ гуруҳ босқичи йўлланмасини қўлга киритди. Ўйиннинг 90-дақиқасида исроилликлар 1:0 ҳисобида олдинда бораётган эдилар. Ўйин якунига етиб бораётган бир пайтда эса, "Батэ" ҳисобни тенглаштиришнинг уддасидан чиқа олди.

Шунингдек, Бельгия чемпиони "Андерлехт", Хорватия чемпиони "Динамо" (Загреб), ҳамда Испаниянинг "Малага" жамоалари ҳам гуруҳ босқичи масаласини ҳал қилишди.

Эртага плей-офф баҳсларининг яна 5 та жуфтлигида гуруҳ баҳсларига йўлланма олувчи жамоаларнинг номи маълум бўлади.

Удинезе (Удине, Италия) – Брага (Брага, Португалия) – 1:1. (пенальтилар сериясида 4:5)

Голлар: Армеро, 25 (1:0); Микаэл, 72 (1:1).

Огоҳлантиришлар: Пинци, 61; Ди Натале, 75 – Моссоро, 103.

Дастлабки учрашув - 1:1

Хапоэль Ирони (Кирьят-Шмона, Исроил) – БАТЭ (Борисов, Белоруссия) – 1:1

Голлар: Ленче, 67 (1:0); Павлов, 90+4 (1:1).

Огоҳлантиришлар: Цедек, 12; Тасевски, 49; Хассарми, 55; Элиша, 69; Абед, 72; Бадаш, 90+2 – Симич, 75; Поляков, 80.

Дастлабки учрашув - 0:2.

Марибор (Марибор, Словения) – Динамо З (Загреб, Хорватия) – 0:1

Гол: Тонел, 12 (0:1).

Огоҳлантиришлар: Ханданович, 13; Таварес, 85 – Адеми, 16; Бадель, 36; Вида, 71.

Четлатиш: Аргус, 85 (Марибор).

Дастлабки учрашув: 1:2.

Панатинаикос (Афина, Греция) – Малага (Малага, Испания) – 0:0

Огоҳлантиришлар: Кацуранис, 10; Витоло, 63; Маринос, 80 – Велигтон, 31.

Дастлабки учрашув: 0:2.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 02:52, 29.08.2012.
Ўқилди: 5851 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.