The Telegraph нашри хабарига кўра, бир қанча сармоядорлар Англия клубини сотиб олиш учун "Манчестер Юнайтед"нинг собиқ ярим ҳимоячиси Девид Бекхэмга мурожаат қилишди.
Бекхэм бундай ҳамкорликка очиқ, бироқ ҳозиргача унга мурожаат қилганларнинг ҳаммасини рад этиб келмоқда.
Англия терма жамоасининг собиқ футболчиси, албатта, у элчи бўлиб ишлаётган Қатардан келган инвесторлар гуруҳининг юзи бўлмайди.
"Юнайтед"нинг собиқ бош мураббийи Сер Алекс Фергюсонга ҳам шундай таклифлар тушгани айтилмоқда. Потенциал харидорлар учун клуб афсоналаридан бирини ўз томонига тортиш жуда муҳим.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг ноябр ойида 2005 йилдан буён "Манчестер Юнайтед"га эгалик қилиб келаётган Глейзерлар оиласи клубни сотиш нияти борлигини маълум қилганди. Учинчи томон инвестициялари варианти кўриб чиқилмоқда.