Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 2-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 2-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла - Бразилия
15/11 04:30 Парагвай - Аргентина
15/11 05:00 Эквадор - Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Парижда бўлиб ўтган ЕЧЛ финали олдидан юз берган тартибсизликларда УЕФА бош айбдор деб топилди

Баҳо:
+ | -

Европа Чемпионлар Лигасининг 2021/22 йилги мавсуми финали доирасидаги “Ливерпуль” — “Реал” (0:1) учрашуви арафасида юз берган ҳодисалар юзасидан ҳисобот эълон қилинди.

Мустақил комиссия Париждаги “Стад де Франс” стадионида юз берган воқеаларда УЕФАни айбдор деб топган. Мазкур комиссияга ушбу ишни текшириш вазифаси айнан УЕФА томонидан юклатилганди.

2022 йилнинг 28 май куни ЕЧЛ финали олдидан стадионга кириш ҳудудида тиқилинчликлар юз берганди. Франция полицияси мухлислар ҳаракатини тўхтатишда кўздан ёз оқизувчи газ ва бошқа воситаларни ишлатишга мажбур бўлган. Ўйиннинг бошланиш вақти эса 36 дақиқага кечикканди.

УЕФА ва Франция ҳукумати ўша вақтда тартибсизликларга сохта чипта билан келган мухлислар, хусусан, “Ливерпуль” ишқибозларини сабаб қилиб кўрсатганди.

Мустақил комиссия ҳисоботида қайд этилишича, фожиага айланиши мумкин бўлган ушбу ҳодиса учун асосий жавобгар — УЕФА. Ҳодисага сохталаштирилган чипталар муаммоси сабаб бўлгани борасида далиллар йўқ.

"УЕФА хавфсизлик масаласида назорат ва бошқарувни ўз қўлига олиши керак эди. Кўриниб турибдики, бу рўй бермаган", — дейилади ҳисоботда.

Комиссия тартибсизликларга сабаб бўлган қатор факторларни санаб ўтган. Хусусан, вокзал ва стадион орасидаги маршрут яхши режалаштирилмагани; “Ливерпуль” мухлисларининг катта оқими вокзалдан “Стад де Франс”га йўл олгани; Маҳаллий мухлисларнинг стадион атрофида йиғилиш имконияти чекланмагани ва бошқалар.

"Бу ҳодисада ўлим юз бермагани мўжиза", — дейилади ҳисоботда.

Қайд этилишича, тартибсизликлар вақтида “Ливерпуль” мухлисларининг бирдам ҳаракати “яна-да жиддий талафот ва ўлимлар”ни олдини олган.

Ҳисоботда Франция полициясининг ҳаракати ҳам танқид остига олинган. Эскпертлар Париж—2024 Олимпия ўйинлари арафасида бундай ҳодисанинг юз бериши мамлакат учун “огоҳлик қўнғироғи” бўлиши кераклигини қайд этган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 11:46, 14.02.2023.
Ўқилди: 2065 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.