Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

"Арсенал"га VAR ва ҳакамлик чемпионлик курашида қай даражада зиён етказмоқда?

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг "Арсенал" клуби бу мавсумда чемпионликка энг асосий даъвогарга айланганди. Аммо бу йўлда катта машаққат мавжуд. Хусусан, клуб мавсумнинг ҳар бир очко йўқотилган баҳсларида ҳакамлик сабабли азият чекди. Тўпчиларга сўнгги етказилган зарар "Брентфорд" билан юз берди. "Арилар" томонидан киритилган голда ўйиндан ташқари ҳолат бор эди. Бу воқеадан кейин Англия ҳакамлар иттифоқи раиси Ховард Уэбб "Арсенал" билан боғланиб, VAR'дагилар хато қилганини таъкидлади ва Ли Мейсон йўл қўйган хато учун жамоадан кечирим сўради.
Шуни ҳам айтиш керакки, Микель Артета жамоаси бу мавсум давомида биринчи марта нотўғри ҳакамликдан азият чекаётгани йўқ. Агарда ҳакамлик тўғри амалга оширилганида, ҳозирда "Арсенал" уч очкодан кўпроқ фарқ билан етакчилик қилаётган бўларди. Қуйида тўпчилар очко йўқотган бошқа ўйинлардаги ҳакамлар йўл қўйган хатоларга тўхталиб ўтамиз.

"Арсенал" ва "Эвертон (0-1)

"Арсенал" олдинги турда "Эвертон" майдонида ўзининг мавсумдаги иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олганди. Жеймс Тарковски бош билан ҳисобни очгач, тўпчилар ҳужумга зўр берди. Шундай ҳаракатларнинг бирида "Арсенал" ҳимоячиси Габриэл рақиб жарима майдони ичида Нил Мопе томонидан ушлаб қолинади. Ҳакам ушбу вазиятда қарама-қарши томонга жарима белгилайди. Ҳолатни VAR кўради, аммо улар ҳам ҳеч нарса йўқлигини билдиришади. Собиқ АПЛ ҳаками Питер Уолтон вазиятни таҳлил қилар экан, BT Sport каналига, ўшанда пенальти берилиши керак эканини билдирди. Натижада, "Арсенал" бир очкосиз қолди.


"Арсенал" ва "Ньюкасл" (0-0)

Бу ўйинда ҳам Габриэл катта саҳнага чиқади. 4 январь куни бўлиб ўтган баҳсда ҳимоячи Дэн Берн томонидан йиқитилади. Аммо ҳакам ва VAR пенальти борлигини инкор қилишади. Вазият борасида Sky Sports'нинг аноним мухбири фикр билдириб, Микель Артета жамоаси пенальти олишга лойиқ бўлганини айтганди.

"Арсенал" ва "Саутгемптон" (1-1)

Тўпчилар "Авлиёлар" билан дуранг қайд этганди. Аммо Габриэл Жезус билан бўлган вазиятда пенальти берилганида, ҳисоб 2-0 бўлган бўларди. Бразилиялик ҳужумчи рақиб ҳимоячиси Чалета-Цар томонидан ушлаб қолинади. Аммо баҳс ҳаками Роберт Жонс бу ерда етарлича контакт бўлмаганини билдиради. Бироқ, айни турдаги "қоидабузарлик" учун "Челси" ҳужумчиси Армандо Броя "МЮ"га қарши баҳсда пенальти билан мукофотланган. Собиқ ҳакам Марк Хелси фикрига кўра, "Арсенал"га пенальти бермай, ҳакам жамоанинг икки очко йўқотишига сабаб бўлган.

"Арсенал" ва "МЮ" (1-3)

"Манчестер Юнайтед" сентябрь ойида "Арсенал"нинг мавсумдаги илк мағлубиятига сабаб бўлади. Аммо ўша ўйиндаги Габриэль Мартинеллининг голи ҳисобга олинганида, натижа бутунлай бошқача бўлиши мумкин эди. VAR голдан муаммо топа олмайди. Аммо ҳужумнинг ривожланиш фазасида Мартин Эдегор Кристиан Эриксендан тўпни олиб қўйишда қоида бузган бўлиб чиқади. Алсида у ерда минимал контакт юз берган ва қоида бузарлик деб топишга арзимасди. Ушбу вазиятни кейинчалик АПЛ хато эканини тан олган.

 

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 13:22, 14.02.2023.
Ўқилди: 1707 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.