Кириш Регистрация

Шакира Жерар Пике ҳақида "ҳаммасини очиб ташлайдиган" интервью қилишни режалаштирмоқда

Баҳо:
+ | -1

Шакирага унинг яқинлари Пикенинг асл юзини очиб ташлайдиган ва ажрашиш сабабларини кўрсатиб берувчи интервью қилишни маслаҳат беришган. Колумбиялик хонанданинг ўзи ҳам Пике билан ажралишига сабабларини бутун омма билан улашишни истайди. Пике ва Шакира 12 йил давомида бирга яшаганди. Эндиликда, машҳур қўшиқчи мухлисларига асл ҳақиқатларни етказишни хоҳлайди. Бу ҳақида испан нашри "20 minutos" хабар тарқатди. Унда айтилишча, интервью Испанияда тайёрланмайди.

Шакира ўзининг сўнгги эълон қилган "Te Felicito" ва "Monotonía" композицияларида Пикени тўғридан-тўғри танқид қилган. Шунингдек, у реп йўналишида айтган "Bzrp Music Sessions 53" қўшиғи ҳам Пике ва унинг янги жазмани Кларага қаратилганди. Ўша қўшиқдан шундай сўзлар бор: "Мен сен учун ҳаддан ташқари катталик қиламан. Шу сабабли ҳозир сен ўзинга ўхшаган кичкина одамлар билан юрибсан. Менинг ўзим 22 ёшлиларга лойиқман. Сен эса "Ferrari"ни "Тwingo"га, "Rolex"ни эса "Cacio"га алиштирдинг".

Колумбиялик юлдуз айни дамда Карол Ж билан ҳамкорликда яна бир қўшиқ устида ишлаётгани айтилмоқда. Айни ушбу трек ҳам Пикени юзини очиб ташлашга қаратилган.
Ҳозирда собиқ эр-хотинлар судлашмоқда. Суддан мақсад Барселона шаҳридаги катта уй ва 7, 10 ёшли ўғиллари Саша ҳамда Милан устида кечяпти. Шакира ўз ўғилларини Пикенинг онаси билан гаплашишига таъқиқ қўйган. Бунга сабаб собиқ футболчининг онаси Пикени қўллаб-қувватлаганидир. "Барселона" афсонаси ҳозирда 23 ёшли жазмани Клара билан яшамоқда. Уларнинг муносабатлари Instagram'да акс эта бошлади. Аммо Шакира чиқарган қўшиқлардан кейин расмлар ўчириб ташланди ёки яширилди.

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 14:26, 14.02.2023.
Ўқилди: 2817 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.