Кириш Регистрация
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал 2-3 Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид - Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Дилшод Комилов «Андижон»да тўп суради

Баҳо:
+ | -

24 ёшли иқтидор эгаси Дилшодбек Комиловнинг яқинда “Андижон” йиғинига қўшилганидан хабарингиз бор.

Фаолиятини Тошкентнинг “Локомотив” клубида бошлаб, ҳозирга қадар ушбу жамоа шарафини муносиб ҳимоя қилиб келган Комилов фаолиятида янги саҳифа очди. “Андижон” Дилшод билан 2 йилга мўлжалланган шартнома тузди.

Дилшод Комилов шартнома имзолаганидан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Бу чақирувни кутгандим. Бош мураббий Александр Хомяков мени жамоасига таклиф қилди. Ҳаммасини ўйлаб чиқдим ва “Андижон” клубига кўчиб ўтишга қарор қилдим. Клуб раҳбариятига ва мураббийга таклиф учун миннатдорчилик билдираман.

Худо хоҳласа, ниятларимиз катта. Жамоа билан бирга чемпионатда яхши натижаларни қўлга киритиб, мухлислар ишончини қозонмоқчимиз. Бу йил зўр бўлади, деб умид қиламан”, - дея муносабатини айтди Комилов.
 
Бизнинг маълумот:

Дилшод Комилов

Туғилган санаси: 16.05.1999
Амплуаси: ҳимоячи
Бўйи: 185
Вазни: 70 кг
Фуқаролиги: Ўзбекистон
Тўп сурган клублари: “Локомотив” (Ўзбекистон)

Манба: https://t.me/andijonpfc
Киритилди: 09:28, 15.02.2023.
Ўқилди: 1472 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик