Кириш Регистрация
15/01 00:45 Интер 1-0 Лечче
15/01 22:30 Верона 2-3 Болонья
16/01 00:45 Комо 1-3 Милан
16/01 16:30 Япония - Иордания
16/01 20:30 Вьетнам - БАА
17/01 00:45 Пиза - Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол - Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон - Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед - Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид - Леванте
17/01 19:00 Удинезе - Интер
17/01 20:00 Челси - Брентфорд
17/01 20:00 Лидс - Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль - Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд - Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм - Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка - Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия - Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи - Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна - Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест - Арсенал

«Милан» ЕЧЛ плей-офф босқичида 10 йил деганда илк бор гол урди

Баҳо:
+ | -

Европа Чемпионлар Лигасининг 1/8 финал дастлабки ўйинида “Милан” ўз уйида “Тоттенҳэм”ни 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Бу миланликлар учун сўнгги ўн йил ичида Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичида қўлга киритилган илк ғалаба бўлди. Бундан аввалги ғалаба 2013 йилнинг 13 февралида “Барселона”га қарши ўйинда қайд этилганди (2:0).

2013/14 йилги мавсумда “Милан” 1/8 финалда “Атлетико”га икки ўйинни ҳам бой берган (0:1, 1:4). Шундан кейин жамоа гуруҳ босқичидан муваффақиятли ўтолмаганди.

“Милан” Еврокубоклар тарихида илк бор “Тоттенҳэм”ни мағлуб этди. Бунга қадар икки дуранг ва икки мағлубият қайд этилганди.

Миланликлар ҳужумчиси Браҳим Диас 2014 йилдан бери “Милан” сафида Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичида гол урган дастлабки футболчи бўлди. 9 йил аввал Кака 1/8 финалда тўп киритишга эришганди.

Италия клуби АПЛ жамоалари қарши ўйинларда давом этиб келаётган муваффақиятсиз сериясига якун ясади. “Милан” охирги марта ЕЧЛ—2011/12 да “Арсенал”ни мағлуб этганди (4:0). Шундан кейин миланликлар инглиз клубларига қарши бешта ўйин ўтказиб, уларнинг барчасида ютқазган ва камида иккитадан тўп ўтказиб юборган.

“Тоттенҳэм” Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичида қаторасига тўртта ўйинни бой берди. Сўнгги бор “Арсенал” 2016 ва 2017 йил оралиғида шундай антирекорд қайд этганди. “Шпорлар” плей-оффдаги охирги тўртта ўйинда бирорта гол уролмади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 20:40, 15.02.2023.
Ўқилди: 982 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.