Франция клуби хўжайини "Манчестер Юнайтед"ни сотиб олмоқчи.
Премьер-лига клубини сотиб олиш бўйича таклифларни қабул қилиш муддати 17 февралга белгиланган.
Қайд этилишича, Қатарнинг ҳукмрон оиласига алоқадор қатарлик инвесторлар "Манчестер Юнайтед"ни сотиб олиш таклифи билан чиқишади. Шунингдек, Қатар амири тахминан 4 млрд фунт таклиф қилмоқчи, Глейзерлар эса камида 5 миллиард фунт стерлинг талаб қилмоқда.
L’Équipe нашри ушбу маълумотни тасдиқлади, шунингдек, қатарлик инвесторлар муҳитига таяниб, бу одамларнинг "ПСЖ" ва Қатар суверен жамғармаси эгаларига алоқаси йўқлигини хабар қилади.
Яна бир таклиф “Ницца” эгаси Жим Рэтклиффдан келиши кутилмоқда. Ineos раҳбари ва Британиянинг энг бой одами ҳозирда расмий таклиф билан чиққан ягона шахс. Бироқ, унинг биринчи таклифи қабул қилиниши даргумон.
АҚШ ва Саудия Арабистонидан ҳам таклифлар кутилмоқда.