Аввалроқ Туриннинг "Ювентус" клуби шарафини ҳимоя қилган "Бавария" ҳимоячиси Маттейс де Лигт Италия клубини тарк этганидан кейин ҳам "бьянконерлар"га нисбатан ҳурмати юқори эканлигини тан олди.
"Мен "Ювентус"ни кузатишда давом этаман, бу мен учун ажойиб клуб. Мухлисларнинг норозилигини тушунсам ҳам, улар мен ҳақимда ёлғон гапиришади. Лекин мен ҳеч қачон "Ювентус" ҳақида ёмон гапирмаганман. Мен бу клуб ва унинг мухлисларининг рангларини жуда яхши кўраман, чунки энг қийин дақиқаларда ҳам мухлислар доимо стадионга келишади ва умид қиламанки, "Ювентус" яна кўплаб ўйинларда ғалаба қозонади, бу уларга Италия чемпионатида ҳам, Европа лигасидаги муваффақиятга ҳам ёрдам беради”, - деди де Лигт Sky Sport Italia билан суҳбатда.
Де Лигт “Ювентус” сафида 117 учрашувда 8 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.