"Арсенал"нинг собиқ ҳужумчиси Тьерри Анри "Манчестер Сити"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди.
"Совринларни ютган жамоалар ҳеч қачон вазият назоратини йўқотишга ҳақли эмас. Мен "Арсенал" ғалаба қозонишини хоҳлагандим, умид қилгандим, ҳисоб 2:1 бўлишини айтгандим. Аммо "Манчестер Сити" нима учун чемпион эканлигини кўрсатди, ҳали ҳеч ким ундан бу унвонни тортиб олгани йўқ.
"Манчестер Сити"га молиявий фаолият билан боғлиқ айбловлар эса жамоага маълум даражада таъсир қилди деб ўйлайман. Энди Пеп Гвардиола футболчиларга айтиши мумкин: "Улар бизнинг ғалаба қозонишимизни хоҳламайдилар. Келинг, уларга чемпион бўлиб қолишимизни кўрсатайлик" - деб. "Арсенал" билан эса "шаҳарликлар" чемпионлар каби ўйнашди", - деди Анри.