Кириш Регистрация
29/09 00:00 Осасуна 4-2 Барселона
29/09 15:30 Торино 2-3 Лацио
29/09 17:00 Сельта 1-1 Жирона
29/09 17:30 Бразилия 3-1 Марокаш
29/09 18:00 Рома 2-1 Венеция
29/09 18:00 Комо 3-2 Верона
29/09 18:00 Ипсвич 2-2 Астон Вилла
29/09 19:15 Атлетик Бильбао 1-1 Севилья
29/09 20:00 Украина 9-4 Венесуэла
29/09 20:30 Ман. Юнайтед 0-3 Тоттенхэм
29/09 21:00 Эмполи 0-0 Фиорентина
29/09 21:30 Бетис 1-0 Эспаньол
29/09 23:45 Наполи 2-0 Монца
30/09 00:00 Атлетико 1-1 Реал Мадрид
30/09 17:30 Франция - Парагвай
30/09 20:00 Қозоғистон - Аргентина
30/09 23:45 Парма - Кальяри
01/10 00:00 Вильярреал - Лас-Пальмас
01/10 00:00 Борнмут - Саутгемптон

Превью: Аутсайдерлар баҳси

Баҳо:
+ | -

Ушбу турда 14- ҳамда 13-ўринда бораётган «Машъал» билан «Андижон» жамоалари ўзаро Муборакда баҳс олиб борадилар. Табиийки, турнир жадвалида охирги ўринларни банд этиб келаётгани иккала клубга ҳам ёқмаётганлиги аниқ.

Шу сабабли ҳам «Машъал»ни ҳам, «Андижон»ни ҳам ғалабадан бошқа натижа қониқтирмайди. Шуниси диққатга сазоворки, иккинчи давра бошланганидан буён муборакликлар ҳали ғалаба қозонишнинг уддасидан чиқишгани йўқ. «Андижон» эса ўтган турда бош мураббийни алмаштирганидан кейин «Қизилқум» устидан 5:1 ҳисобидаги ажойиб ғалабани қўлга киритди.

Умуман айтганда, «Машъал» - «Андижон» тўқнашуви жуда кескин курашлар остида ўтишига ҳеч қандай шубҳа йўқ. Қолаверса, охирги уч йилдан бери ушбу жамоалар ўртасидаги учрашувларда фақат 4:0 ҳисоби қайд этилмоқда. Бу йил биринчи даврада ҳам андижонликлар айнан ана шундай ҳисобда муваффақият қозонишган. Барча ўйинларга назар ташласак, бу борада устунлик «Машъал» томонида. 23та ўйиннинг 13 тасида «Машъал»нинг қўли баланд келган. 7 марта «Андижон» жамоаси муваффақиятга эришган. 3та беллашувда эса дуранг қайд этилди. Тўплар нисбатидаги фарқ эса у қадар катта эмас. Муборакликлар 33 марта тўп киритишган бўлса, андижонликлар 31 марта гол уришган.

Ҳозирга қадар «Бургутлар» учун «Машъал» майдони омадсиз бўлиб келмоқда. Негаки, «Андижон» 1995 йили Муборакдаги биринчи ўйинда 0:0 ҳисобида дуранг ўйнаганидан бери мағлубиятга учраб келмоқда. Шунинг учун бу сафар Азамат Абдураимов бошчилигидаги жамоа ушбу ёқимсиз анаънага барҳам бермоқчи.   
 
1995 йил, 1-давра
«Машъал» - «Нарвўз» - 0:0
2-давра
«Наврўз» - «Машъал» - 0:3
 
1996 йил, 1-давра
«Наврўз» - «Машъал» - 4:1
2-давра
«Машъал» - «Наврўз» - 1:0
 
2002 йил, 1-давра
«Машъал» - «Андижон» - 3:2
2-давра
«Андижон» - «Машъал» - 2:0
 
2003 йил, 1-давра
«Машъал» - «Андижон» - 3:0
2-давра
«Андижон» - «Машъал» - 3:0
 
2004 йил, 1-давра
«Машъал» - «Андижон» - 3:1
2-давра
«Андижон» - «Машъал» - 2:3
 
2006 йил, 1-давра
«Машъал» - «Андижон» - 3:1
2-давра
«Андижон» - «Машъал» - 0:0
 
2007 йил, 1-давра
«Машъал» - «Андижон» - 2:1
2-давра
«Андижон» - «Машъал» - 0:1
 
2008 йил, 1-давра
«Машъал» - «Андижон» - 1:0
2-давра
«Андижон» - «Машъал» - 2:0
 
2009 йил, 1-давра
«Машъал» - «Андижон» - 2:0
2-давра
«Андижон» - «Машъал» - 4:1
 
2010 йил, 1-давра
«Машъал» - «Андижон»  - 1:0
2-давра
«Андижон» - «Машъал» - 1:1
 
2011 йил, 1-давра
«Андижон» - «Машъал» - 4:0
2-давра
«Машъал» - «Андижон» - 4:0
 
2012 йил, 1-давра
«Андижон» - «Машъал» - 4:0

Манба: www.andijon-pfc.uz
Киритилди: 12:33, 30.08.2012.
Ўқилди: 3955 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.