«ПСЖ» дарвозабони Жанлуижи Доннарумма ўз клубида энг кўп танқид қилинадиган персонажлардан бирига айлангани ҳақида хабар берган эдик.
Бу ҳақда унинг агенти Рафаэла Пимента ҳам гапирди, у ўз мижозини ҳимоя қилди.
«Матбуот Доннарумма билан кўп ҳам аралашиб қолди. Баъзида қарасангиз, уни мақтайди, кейин эса танбеҳ беради.
Улар ўз позицияларини жуда тез ўзгартирадилар. Мақоми, шон-шуҳрати туфайли Доннарумма тез-тез муҳокама қилинади, аммо чегарадан чиқиб кетмаслик керак», — деди агент.