15 февраль куни Англияда етакчилар иштирокида муҳим ўйин бўлиб ўтди - “Манчестер Сити” сафарда “Арсенал”ни мағлуб этди (3:1). Ушбу ғалаба эвазига Хосеп Гвардиола жамоаси рақибдан ўзиб кетди ва турнир жадвалида биринчи ўринга чиқиб олди. Ҳар икки клубда ҳам 51 очко бор, аммо қўшимча кўрсаткичлар бўйича “Манчестер Сити” юқорироқ. Гап шундаки, унинг тўплар фарқи яхшироқ (+36 ва +26). Лондонликларда эса қўшимча бир учрашув мавжуд. Five Thirty Eight суперкомпьютерининг мавсум бошидан ҳозирги кунгача бўлган башорати нуқтаи назаридан вазият қандай ўзгарганини ўрганиб чиқдик.
Мавсум олдидан таҳминлар қандай эди ва 2022 йилги жаҳон чемпионати олдидан у қандай ўзгарди
Суперкомпьютернинг биринчи башорати 2022 йил июл ойида пайдо бўлган. Мавсум бошланишидан олдин машина кучли 4 талик шундай кўринишига ишонган: "Ман Сити", "Ливерпул", "Челси" ва "Тоттенхэм". “Арсенал” фақат бешинчи, “Манчестер Юнайтед” эса олтинчи ўринни эгаллаши таҳмин қилинган эди.
31 август куни (Премьер-лиганинг беш туридан сўнг) “Манчестер Сити”нинг чемпион бўлиш эҳтимоли 60 фоизни, “Арсенал”ники эса атиги 8 фоизни ташкил этди. Суперкомпьютер ҳали ҳам “Ливерпул” иккинчи ўринда бўлишига ишонган, аммо Микель Артета жамоасига аллақачон учинчи ўрин берилган эди. Дарвоқе, “Брайтон” “Манчестер Юнайтед”дан юқорироқда жойлашган эди. Манкунианликлар еттинчи, рақиб эса олтинчи ўринни эгаллаши тахмин қилинганди.
12 октябрь куни (Премьер-лигада 10 тур) суперкомпьютер барибир “Манчестер Сити”нинг имкониятларини юқори баҳолади. Гвардиола жамоасининг чемпион бўлиш эҳтимоли 70% эди. "Арсенал" аллақачон иккинчи ўринга қўйилган - унинг ғалаба қозониш эҳтимоли 14% атрофида эди. Кучли тўртликка “Ливерпуль” ва “Челси” ҳам кирган, “Тоттенхэм” ва “Манчестер Юнайтед” эса Европа Лигаси зонасидан жой олиши тахмин қилинганди.
Ноябрь ойида, жаҳон чемпионати учун пауза олдидан сўнгги тур охирида, тартиб ўзгарди. “Сити” ҳамон чемпионлик учун асосий даъвогар ҳисобланарди, бироқ уларнинг ғалаба қозониш эҳтимоли 70 фоиздан 53 фоизга камайди. Аммо "Арсенал"нинг имкониятлари деярли уч баробар ошган - 14 фоиздан 36 фоизга. Ўшанда Лондон клуби рақибдан беш очкога олдинда эди. "Ливерпул" ва "Манчестер Юнайтед" кучли тўртликда, "Нюкасл" ва "Тоттенхем" кучли 6таликдан жой олди.
2023 йилнинг 5 январида “Арсенал” ҳали ҳам “Ман Сити”дан 5 очко олдинда эди. Пойтахт клубининг лигада ғалаба қозониш эҳтимоли яна ошди (36 фоиздан 42 фоизга), рақибники эса пасайди (53 фоиздан 50 фоизга). “Ливерпуль” бешинчи, “Челси” саккизинчи ўринни эгаллаши тахмин қилинганди. "Манчестер Юнайтед" ва "Ньюкасл" Чемпионлар лигаси зонасига, "Эвертон", "Борнмут" ва "Саутгемптон" эса қуйи лигага тушиб кетиши таҳмин қилинган эди.
Икки ҳафта ўтиб, “Арсенал” Гвардиола жамоасидан очколар фарқини 8тага етказди. Лондон клубининг чемпион бўлиш эҳтимоли 57 фоизга кўтарилди - ўша пайтдаги бутун лигадаги энг яхши кўрсаткич. “Ман Сити” 36% натижа қайд этди. “Манчестер Юнайтед”нинг ғалаба қозониш имконияти 4%, “Нюкасл”да эса 2% имконият бор эди. 23 январь куни “Арсенал”нинг бу кўрсаткичи 63 фоизга кўтарилди, “Манчестер Сити” эса 34 фоизга тушди.
Лондондаги пешқадамлар ўйинидан кейин вазият қандай ўзгарди
8 февраль куни рақамлар яна Лондон клуби томонида бўлди - 58% га 39%. Бироқ “Манчестер Сити”нинг пойтахтда ғалаба қозониши ва биринчи ўринга қайтиши вазиятни бошқа томонга буриб юборди. Энди Гвардиола жамоасининг ғалаба қозониш имконияти 62%, “Арсенал”ники эса 34%.
Энди суперкомпьютер "Манчестер Юнайтед" ва "Ньюкасл" ҳам Чемпионлар Лигаси зонасида бўлишини, "Брайтон" эса мавсумни бешинчи ўринда якунлашини тахмин қилмоқда. Ҳозирча “Тоттенхэм”га олтинчи, “Ливерпул”га еттинчи, “Челси”га саккизинчи ўрин берилган.
Агар суперкомпьютернинг июл ойидаги прогнозларига қайтадиган бўлсак, унда “Фулхэм” эътиборини тортади. Алгоритмларга кўра, Лондон клуби мавсумни 36 очко билан 18-ўринда якунлаши тахмин қилинганди. Ҳақиқат бутунлай бошқача бўлиб чиқди: жадвалнинг еттинчи қатори ва 23 турдан кейин 35 очко. “Ньюкасл” кутилганидан анча юқори. Мавсум олдидан у 47 очко билан 13-ўринда бўлиши башорат қилинганди. Ҳозир жамоа кучли тўртликдан жой олди ва 41 очко жамғарган.
"Ливерпуль" ва "Челси" мос равишда иккинчи ва учинчи ўринларни эгаллаши башорат қилинган эди, аммо Клопп жамоаси тўққизинчи, Поттерники эса 10-ўринни эгаллаб турибди. Дарвоқе, мавсум бошланишидан олдин “Челси”нинг кучли 4-ликка кириш эҳтимоли 60 фоизни ташкил этган бўлса, ҳозир бу кўрсаткич атиги 5 фоизни ташкил этмоқда.