Кириш Регистрация
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург 1-0 Сурхон
24/11 16:30 Женоа 2-2 Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна 2-0 Локомотив
24/11 18:00 Осасуна 2-2 Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон 2-3 Ливерпуль
24/11 19:00 Торино 1-1 Монца
24/11 19:00 Комо 0-2 Фиорентина
24/11 20:15 Севилья 1-0 Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич 1-1 Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи 1-0 Рома
24/11 22:30 Леганес 0-3 Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио 3-0 Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе
26/11 00:45 Венеция - Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл - Вест Хэм

«Антальяспор» президенти: «Қардош мамлакат футболи билан дўстона алоқаларни ўрнатиш биз учун фахр»

Баҳо:
+ | -

“Андижон” клубининг Анталия йиғини мобайнида Туркия Суперлигасида ўз ўрнига эга бўлган жамоаларидан бири – “Антальяспор” билан ҳамкорлик қилиш бўйича 5 йиллик шартнома имзолангани хусусида маълумот бериб ўтдик.

Мазкур келишувдан икки томон ҳам жуда манфаатдор. Айниқса, “Антальяспор” клуби президенти жаноб Азиз Четин ҳам жамоамиз билан ҳамкорликни тўла қўллаб-қувватлади. Барчаси расмийлаштирилгач, “Антальяспор” президенти “Андижон” матбуот хизмати учун бироз вақт ажратди.

— “Андижон” жамоасининг “Антальяспор” билан ўзаро ҳамкорлик шартномасини имзолаши ўзбек ҳамда турк футболи тарихида илк бор рўй бермоқда. Бу келишувга рози бўлишингизга аввало нима туртки берди ва бундан нима кутяпсиз?
— Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги маданиятларимиз деярли бир хил, биз қардошлармиз. Бу бизнинг сиёсатимизни бир қисми. Ўзбекистон Осиёнинг марказида жойлашган. Ўзбекистон билан қардошлигимиз ва маданиятимизнинг ўхшашлиги бор ва биз барчасини ўрганиб чиқдик. Клуб ҳам ўзига яраша тарихга эга экан. Мана, энди яхши ниятлар билан ҳамкорликни йўлга қўйяпмиз. Биз дунёнинг турли бурчакларида клубимизнинг филиалларини очганмиз ва ҳамкорлик ишларини йўлга қўйганмиз, масалан, Аргентина, Косово, Жанубий Африка, Бельгия, Кипрда. Аммо Осиё футболи бозори бўйича ўйланиб тургандик. Сизлардан таклиф келиб қолди ва бунга мамнуният билан розилик билдирдик. Қардош мамлакат футболи билан дўстона алоқаларни ўрнатиш биз учун фахр.

— Ижобий фикрда эканингиздан мамнунмиз ва айтинг-чи, ўзбек футболи ҳақида қанчалик тасаввурга эгасиз?
— Ҳар доим скаутларимиз ўзбек футболини ҳам кузатиб юришади. Шу боис Ўзбекистон футболига ҳамма вақт эътибор қаратиб юрамиз. Бизда озарбайжонлик ва тожикистонлик ёшлар ҳам бор. Ўзбекистонда ҳам ажойиб иқтидорлар борлигини биламиз. Умуман, Ўзбекистон футболи нафақат Марказий Осиёда, балки бутун қитъада ҳам кучли ҳисобланади. Юртингиз ўйинчиларига қизиқишларимиз бор. Шу сабабли ҳам биз ушбу ҳамкорликка розилик билдирдик. Мана, “Андижон” клуби раҳбари бизни Ўзбекистонда ўтадиган U-20 Осиё чемпионатига таклиф қилди. Ферда Раманли бошчилигидаги гуруҳимизни Африкада ўтадиган қитъа чемпионатига юборсак, Эрдем Эрдал бошчилигидаги вакилларимиз эса Тошкентга боришади.

— 2024 йили “Андижон” клубининг юбилей 60 йиллиги нишонланади. Клуб раҳбарияти эса сиз бошчилигингиздаги “Антальяспор”ни мазкур юбилей тадбири учун ўртоқлик учрашувига таклиф қилмоқда. Чиндан ҳам Андижонга келиш режаси борми?
— Худо хоҳласа борамиз. Ахир биз ҳамкорликни йўлга қўйдик. Шундай экан, боришга ҳаракат қиламиз. Бизнинг ҳомийимиз “Corendon Airlines” авиакомпанияси ҳисобланади. Одатда биз қаерга борсак ҳам ўзимизнинг самолётда парвоз қиламиз ва Андижонга ҳам шахсий самолётимиз орқали етиб борамиз.

"Андижон" матбуот хизмати.

Манба: https://t.me/andijonpfc
Киритилди: 22:35, 18.02.2023.
Ўқилди: 1648 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.