Дзюдо бўйича 73 кг. вазн тоифасида иштирок этаётган паралимпиячимиз Шариф Халилов чорак финалда аргентиналик Родолфо Рамирезга қарши татамига чиқди ва рақибини қисқа вақт ичида соф ғалаба билан мағлуб этди. Иппон!
Энди Шариф ярим финалда россиялик Шаҳбон Қурбонов билан беллашади.
Ярим финал ва финал баҳслари 20:10да бошланади (Тошкент вақти билан).