Кириш Регистрация
28/06 03:00 Панама 2-1 АҚШ
28/06 06:00 Уругвай 5-0 Боливия
28/06 20:00 Сўғдиёна 4-2 Динамо
28/06 20:00 Қизилқум 1-0 ОКМК
29/06 03:00 Колумбия 3-0 Коста-Рика
29/06 06:00 Парагвай 1-4 Бразилия
29/06 21:00 Швейцария - Италия
30/06 00:00 Германия - Дания
30/06 05:00 Канада - Чили
30/06 05:00 Аргентина - Перу
30/06 21:00 Англия - Словакия
01/07 00:00 Испания - Грузия

Микель Артета танаффус пайтида жамоасига нималар деганди? Жоржиньо жавоб берди

Баҳо:
+ | -

"Арсенал"нинг қишдаги янги трансферларидан бири бўлган Жоржиньо Фрелло "Астон Вилла"га қарши баҳснинг танаффусида, Микель Артета шогирдларига нималар дегани ҳақида айтди. Италия терма жамоаси аъзоси тўпчиларнинг кечаги ғалабасида катта рол ўйнаган эди. Жамоа камбек амалга оширди. "Арсенал" биринчи бўлимдан кейин Олли Уоткинс ва Филиппе Коутиньонинг голларидан кейин 2-1 ҳисобида ортда қолаётган эди. Букайо Сака ҳам биринчи бўлимда ажойиб голга муаллифлик қилди.

Артета шогирдлари иккинчи бўлимни катта устунлик билан бошлади. Олександр Зинченконинг 60 дақиқадаги голи, лондонликларга ғалаба учун яна ярим соат вақт тақдим этади. Ҳисоб тенглашганидан кейин ўйин янада шиддатли кўриниш олди. Хусусан, бирмингемликлар Эрон Рамсдейл қўриқлаётган дарвозанинг тўсинини икки бор нишонга олишди. Қўшиб берилган дақиқаларда Жоржиньо ажойиб вазиятга эга бўлди. У тепган тўп дарвоза тўсинига тегиб, унга интилган Эми Мартинес боши орқали тўрга бориб тушди. Ўйин тугашига саноқли сониялар қолганида Фабиу Виейра узатган қулай тўпни Мартинелли Мартинесдан ҳоли қолган дарвозага йўллади. Шу орқали ўйин 2-4 билан якун топди.

Баҳс якунлангач, Жоржиньо "BT Sports" каналига интервью берди. Унда италян футболчиси шундай дейди: "Бу – Премьер-лига. Шунинг учун биз уни яхши кўрамиз. Бу дунёдаги энг яхши турнир. Мен ушбу мусобақани севаман. Ғалаба жамоа учун ўта муҳим эди. Айниқса, сўнгги натижалардан кейин жамоага руҳият бахш этиш зарур бўлиб турганди. Негаки, ўз ўйинимизни кўрсата олмаётган эдик. Танаффусда мураббий бизга катта ишонч берди. Унинг гапларидан кейин биз ўзимизга керакли руҳиятни қайтариб олдик. Бу эса ўйинимизда ўзгариш ясади".


Микель Артета ҳам ўйин ҳақида фикр билдириб ўтди. У шундай деди: "Бугун биз характер ва ирода кўрсата олдик деб ўйлайман. Икки бор ҳисобда ортда бора туриб, ўйинни ютиб кетиш осон иш эмас. Бу учрашув бизга дарс бўлиши керак. Негаки, биринчи бўлимда оддий нарсаларда хатога йўл қўйдик. Агарда шахсий сифатлар борасида стандартларимизни юқорироқ қўйиб, шунга яраша ҳаракат қилсак, ўйлайманки, исталган баҳсни ютиб кета оламиз. Бутун ўйин давомида устунлик билан ҳаракат қилдик. Бизга ғалаба учун биргина мўжиза зарур эди ва буни Жоржиньо намойиш этиб берди. Ҳа, яна бир гап, Жоржиньо шундай ажойиб зарбага эгалигини билмасдим. Агарда етакчи бўлишни истасангиз, ҳар қандай баҳсни, ҳар қандай услубда ютиб кетишни ўрганишингиз керак".

Ушбу ғалаба "Арсенал"ни яна АПЛ етакчисига айлантирди. Тўпчиларнинг энг катта рақиби бўлган "Манчестер Сити" ўз ўйинида "Ноттингем" майдонида дуранг қайд этганди (1-1).
Эслатиб ўтамиз, "Арсенал" кейинги ўйинини "Лестер Сити"га қарши, сафарда ўтказади.

 

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 23:00, 19.02.2023.
Ўқилди: 3248 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.