Кириш Регистрация
17/01 00:45 Пиза 1-1 Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол 0-2 Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон 0-0 Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид 2-0 Леванте
17/01 19:00 Удинезе 0-1 Интер
17/01 20:00 Челси 2-0 Брентфорд
17/01 20:00 Лидс 1-0 Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль 1-1 Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд 2-1 Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм 1-2 Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка 3-2 Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия 1-2 Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи 1-0 Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна 3-2 Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест 0-0 Арсенал
18/01 00:45 Кальяри 1-0 Ювентус
18/01 01:00 Бетис 2-0 Вильярреал
18/01 16:30 Парма - Женоа
18/01 18:00 Хетафе - Валенсия
18/01 19:00 Болонья - Фиорентина
18/01 19:00 Вулверхэмптон - Ньюкасл
18/01 20:15 Атлетико - Алавес
18/01 21:30 Астон Вилла - Эвертон
18/01 22:00 Торино - Рома
18/01 22:30 Сельта - Райо Вальекано
19/01 00:45 Милан - Лечче
19/01 01:00 Реал Сосьедад - Барселона
19/01 22:30 Кремонезе - Верона

«Насаф» Осиё чемпионлар лигасидаги юришини тўхтатди

Баҳо:
+ | -

Ўтган йили Осиё чемпионлар лигасидаги гуруҳ босқичидан муваффақиятли ўтган «Насаф», плей-офф босқичининг илк ўйинидаёқ мағлубиятга учради. Рўзиқул Бердиев жамоаси Саудия Арабистони чемпионатида 3-ўринда бораётган "Аш-Шабаб" клуби билан тенгма-тенг ўйнади, аммо оддий вазиятда гол ўтказиш, имкониятлардан фойдалана олмаслик ва ҳакамнинг хатолари эвазига ютқазди.

Баҳснинг 12-дақиқасида Ҳуссайн ал-Қаҳтоний 20 метрлардан зарба йўллади. Тўп йўл-йўлакай кичик рекошетга учради. Мана шу Абдувоҳид Неъматовнинг гол ўтказишига етарли бўлди. Тўп дарвозабонимизнинг оёғига тегиб, тўрга бориб тушди.

Шундан сўнг Ойбек Бозоровда 2та жуда қулай имкониятга эга бўлди. Аммо "Насаф" ярим ҳимоячиси ҳар сафар тўпни юқорига тепиб юборди. Бундан ташқари, рақиблар ўз жарима майдони ичида Жавоҳир Сиддиқовга нисбатан яққол фол ишлатишди. Бироқ иорданлиялик рефери 2та пенальтини бермади. Боз устига, ўйинда VAR йўқ эди.

Иккинчи бўлимнинг 54-дақиқасида Эвар Банега томонидан 18 метрлардан йўлланган зарба натижасида тўп устунга тегиб, тўрга бориб тушди.

Натижада, "Насаф" нимчорак финалда 0:2 ҳисобида имкониятни бой бериб, турнирдаги юришини тўхтатди.

ОЧЛ, нимчорак финал
"Аш-Шабаб" - "Насаф" - 2:0 (1:0)
Голлар: Ҳуссайн ал-Қаҳтоний (12), Эвер Банега (54)
Огоҳлантириш: Ҳассан Тамбактий (7)

Манба: stadion.uz
Киритилди: 01:04, 20.02.2023.
Ўқилди: 3411 марта.
Фикрлар: 46 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.